Женевадаги музокараларда томонлар Украина инқирози бўйича келишувга эришган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Инқирозни ҳал этиш бўйича ўтказилган тўрт томонлама музокара иштирокчилари “тарангликни юмшатишга аниқ қадамлар” бўйича қўшма баённома қабул қилган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилган.

Лавровга кўра ҳужжатга Украин бўлгалари иштирокидаги зудлик билан ўтказиладиган музокараларга чақирув бор. Шунингдек ҳужжатда мамлакат ҳудудидаги барча ноқонуний гуруҳларнинг қуролларни ташлаши ва барча эгаллаб олинган бинолар озод қилиниши ҳақида кўрсатилган.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, АҚШ давлат котиби Жон Керри, Оврўпа дипломатияси раҳбари Кэтрин Эштон ва Украина ташқи ишлар вазири Андрей Дешиця иштирокидаги музокаралар Женевадаги “Интерконтинентал” меҳмонхонасида 7 соат давом этган.

Матубот анжуманида Россия вазиридан кейин сўзга чиққан Жон Керри Украинадаги можаронинг барча иштирокчилари куч ишлатиш тийилиши кераклигини айтган.

Шу билан бирга Керри жаноблари Женевадаги учрашувда Украина борасида эришилган келишувлар амалга ошмаса Россияга нисбатан жазо чораларини кучайтиришдан бошқа йўли қолмаслигини билдирган.

Кузатувчилар эришилган келишувлар Ғарб томонидан Россияга нисбатан кўриб чиқилаётган санкцияларни тўхтатиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон Украина бўйича Женева ҳужжатлари амалга ошишига умид билдирган. Агар Москва келишувларни бажармаса Россияга нисбатан бундан кейин яна санкциялар қўлланиши мумкинлигини таъкидлаган.

Обамага кўра, Украин инқирози ечими борасида фақат дипломатик ҳаракатларнинг мувафаққиятига ишониб қолмаслик керак.

Your contact details
Disclaimer