Россияпараст бўлгинчилар Луганск ҳокимиятига кириб олганлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Украина оммавий ахборот воситалари хабар тарқатишича, россияпараст айирмачилар Луганск вилоят ҳокимияти биносини ишғол қилганлар.

Гувоҳларга кўра, бинони олиш пайти қаршиликлар ва қурбонлар бўлмаган.

Қўлларида темир бўлаклари бўлган 20 га яқин ёшлар бино ойналарини бузиб ичкарисига киришган.

Маҳаллий милиция бинони россияпараст фаоллар қарсаклари остида қаршиликсиз тарк этган.

Ҳокимият олдида уч мингга яқин киши йиғилиб, "Россия" ва "Референдум" деб қичқирганлар.

Тўпланганлар қўлида Россия байроқлари ва геогий ленталари бўлган.

Сешанба куни соат 14.00 да россияпарастларнинг ҳукуматга қўйган талаблари муддати ниҳоясига етган.

Уларнинг талаблари жумласига барча сиёсий маҳбусларга амнистия бериш, референдум ўтказиш, оширилган нархларни бекор қилиш, рус тилига давлат тили мақоми бериш кабилар кирган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Сайловлар ҳамма жойда бўлмайди

Украина муваққат Ички Ишлар вазири Арсен Аваковнинг билдиришича, 25 майда белгиланган президентлик сайловлари ҳамма минтақаларда ўтказишнинг имкони бўлмаслиги мумкин.

Шунга қарамай, Украинада президентлик сайловлари барибир ўтказилади деган Аваков.

Аваковнинг таъкидлашича, Украинадаги вазиятни куч билан ҳал қилиш мумкин эмас. Ва Украина ҳукумати одамлар билан тил топишиши керак.

Арсен Аваков 29-30 апрел кунлари оврўполик ва америкалик ҳамкорлар билан ўғирланган ва ташқарига олиб чиқилган Украина ҳиссаларини мамлакатга қайтариш муҳокамасида қатнашади.

Бу мавзуда батафсилроқ