Сеулда икки поезд тўқнашиши натижасида ўнлаб инсон жароҳатланган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Жанубий Корея оммавий ахборотларига кўра, Сеулдаги икки йўловчи поезди тўқнашиб кетиши оқибатида ўнлаб инсонлар тан жораҳати олган, яраланганларнинг сони аниқлаштирилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 78 киши жароҳат олган бўлиши мумкин. Маҳаллий телевидение 170 дан ортиқ инсон жароҳатланганини айтган.

Айни пайтда ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Бундан икки кун олдин мамлакат президенти Пак Кин Хен 16 апрел куни чўкиб кетган Севол кемасида ҳалок бўлганларнинг яқинларидан кечирим сўраган эди.

Бортида 476 йўловчи, аксарияти мактаб ўқувчилари ва ўқутувчилари бўлган кема Жанубий Корея қирғоғида ҳалокатга учраган, икки соатдан кейин чўккан.

Ҳалокатдан сўнг кеманинг барча экипаж аъзолари қўлга олинган, уларга қарши жиноий иш очилган.

"Севол" фожеаси ортидан Жанубий Корея бош вазири ҳам истеъфо беришга мажбур бўлди.

Бу мавзуда батафсилроқ