Россиянинг сунъий йўлдош олиб учган "Протон" ракетаси ҳалокатга учради

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Протон-М ракетаси бундан олдин 2013 йил июлда ҳалокатга учраганди.

Роскосмос хабар беришича, "Протон-М" ракета ташувчисининг "Экспресс-АМ4Р" фазо аппарати билан парвози учинчи босқичда муваққиятсиз тугаган ва сунъий йўлдош орбитага олиб чиқилмаган.

"Биздаги маълумотларга кўра, ракета атмосферанинг қалин қатламида портлаган. "Экспресс-АМ4Р" ракетадан ажралишга улгурмаган ва орбитага чиқишга муваққат бўлмади", деб айтган Роскосмос раҳбари Олег Остапенко.

Ҳалокатга учраган фазо кемасига қарийб 1 миллиард рубл(28,8 миллион доллар) сарфланган.

"Экспресс-АМ4Р" Россиянинг энг кучли сунъий йўлдоши ҳисобланади.

"Интерфакс" агентлиги билдиришича, сунъий йўлдош Россиянинг узоқ ва мураккаб минтақаларини интернет билан таъминлаш вазифасини бажариши кўзда тутилган.

"Протон" ҳалокатига бошқарув двигателларидан бирида босим тушгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

Ракета Олтой ва Тинч уммонига тушган бўлиши мумкинлиги айтилган.

Шунингдек, Роскосмоснинг ишонч билдирилишича, ракета ёқилғисининг заҳарли моддалари атроф-муҳитга зарар келтирмайди. Ракета портлаган пайтда 150 чақирим баландликка кўтарилгани сабабли, ёқилғи атфосферанинг юқори қатламларида ёниб кетган бўлиши мумкин. Бироқ баъзи экспертлар бунга шубҳа билдиришмоқда.

Ракета ва сунъий йўлдош "Ингосстрах" да 7,8 млрд рублга кафолатланган, бутун дунёдаги учинчи шахс олдидаги зарар 6 миллиардни ташкил қилади.

Олег Остапенко ўтган йил октябр ойида фазо станцияси раҳбарлигини олган.

Олдинги раҳбарият айнан ҳалокат даражаси юқорилиги сабабли истеъфога чиқарилган.

2013 йил июл ойидаги ҳалокатда ГЛОНАССнинг уч сунъий йўлдоши йўқотилган эди.

Байқонур яқинида портлаган ракета зарарини Қозоғистон 13 млрд тенге (71,4 млн) дея баҳолаган.

Россия авиакосмик страхования ассоциацияси ҳисобларига кўра, 2010 йилда мамлакат фазо ҳалокатларидан 20 млрд рубл йўқотган.

"Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Россия бу каби ҳодисалардан моддий зарар кўриш билан бирга халқаро обрўйига ҳам путур етишини айтган.