Донецкда бўлгинчилар қўйган шарт муддати тугади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ноқонуний деб аталаётган Донецк халқ республикаси расмий Киевдан қўшинларни олиб чиқиш шарти ниҳоясига етди.

Бироқ бўлгинчилар ҳали нималарни режалаштираётганларини ошкор қилмаганлар.

14 майда россияпарстлар Киев ҳарбийларни чиқиб кетишга буйруқ бермас экан, ўзлари боисб олган биноларни бўшатмаслги, ҳамма блок постларни ўз назоратида қолдириши, бундан ташқари уларга қарши кенг миқёсли амалиётлар бошлашларини айтишган эди.

Бугун томонидан тан олинмаган "Донецк халқ республикаси" ўзининг бош вазирини тайинлаган.

Луганскда ҳам сайлов комиссияси аъзоларига қарши акциялар бошланган. Украина Ички Ишлар вазирлиги бўлгинчилар шаҳарда тартибсизликлар келтириб чиқаришга уринганларини қайд этган.

Бироқ буни россияпарастлар тасдиқлашмаган.

Ўтган якшанба куни Украина шарқидаги икки вилоятда Россияпараст бўлгинчилар "мустақил бошқарув"га эришиш йўлида референдумларни ўтказишди. Украина ҳукумати ва Ғарб референдумларни "ноқонуний" деб қоралади.

Бўлгинчилар референдум Киев ҳукуматининг ноқонунйи амалиётларига қарши ва давлат тўнтаришига қарши ҳаракат эканини айтишган.

Улар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, жумладан рус тили давлат тили бўлишини талаб қилишган.

Украина ҳукумати бу референдумлар вилоятларнинг барбод бўлишига олиб келишидан огоҳлантирди.

Референдум ташкилотчилари май ойи охирида сайловнинг иккинчи босқичини ўтказишларини билдиришган. Унда Россияга қўшилиш саволи берилади.

Улар 25 майга мўлжалланган Украина президентлик сайловларини бойкот қилишларини ҳам айтишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Бу мавзуда батафсилроқ