АИ:Ливандаги суриялик қочқинлар тиббий ёрдамга муҳтож

Фото муаллифлик ҳуқуқи
Image caption Сурияликлар жамлоғи, Ливан

Amnesty International ташкилотига кўра, Ливандаги аксарият суриялик қочқинларни энг зарур тиббий ёрдамга муҳтож.

Бунга халқаро ташкилотларнинг етарлича кўмак кўрсатмаётгани сабабдир.

Янги ҳисоботга кўра, айрим қочқинлар тиббий ёрдам олиш учун Сурияга қайтишмоқда.

Бир миллиондан ортиқ сурияликлар ўз ватанларини жангу жадал сабаб ташлаб Ливандан бошпана топганлар.

БМТга кўра, ҳозирда 2 700 000 минг суриялик қочқин сифатида рўйхатдан ўтган ва бу рақам ҳамон ўсиб бормоқда.

Кўп сонли суриялик қочқинлар шунингдек, Туркия, Ироқ, Иордания ва Мисрда ҳам бор.

Аммо қочқинларнинг аксарияти Ливанда экани айтилади.

Сурия қочқинлари рақамларда:

2.73 миллион қочқин

70 000 дан ортиқ қочқин рўйхатга олинишини кутмоқда

1 миллиондан ортиқроқ сурияликлар Ливанда

Туркияда 748000Иорданияда 596000

Манба – БМТ қочқинлар бўйича агентлиги

Март ойида Ливан Ташқи ишлар вазири қочқинлар ўз мамлакатининг “мавжудлигига хавф солаётганини” урғулаганди.

БМТ Сурия қочқинларига ёрдам учун 4.2 миллиард долларга эҳтиёжи борлигини маълум қилган, аммо ҳозирга қадар бу маблағнинг фақат 24 фоизини олган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002