Медведев: Россия Украинанинг ҳудудий яхлитлигини кафолатламайди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption "Украинанинг ҳудудий яхлитлигига Россия кафолат бермайди"

Дмитрий Медведев Россия Қримдан кейин мамлакат шарқини ҳам ўз ҳудудига қўшиб олиш ниятида деган даъволарни ташвиқот дея рад этган.

Россия Украинанинг ҳудудий яхлитлигини таъминлай олмайди ва бунга ҳаракат ҳам қилмайди, чунки Москва ўзига бундан бир масъулиятни олмаган деб айтган Россия Бош вазири Bloomberg агентлиги билан суҳбатда.

"Биз ҳеч кимга ҳеч нарсани кафолатламаслигимиз керак, чунки биз бундай масъулиятни олганимиз йўқ. Аммо биз Украинадаги вазиятни юмшатиш асосий масала деб ҳисоблаймиз ва бу йўлда кимгадир нималарнидир кафолатламайсиз», деб айтган Россия бош вазири.

Шу билан бирга Медведев Россия Украинанинг қайсидир қисмини ўз ҳудудига қўшиб олиш ниятида деган даъволар ташвиқотдир деб айтган.

Унинг назарида, Қримни мисол қилиб келтиришга ҳожат йўқ бу ўринда...

1994 йилда имзоланган Будапешт меморандумига кўра Украина ядро қуролларидан воз кечган эди.

Бунга шарт ўлароқ АҚШ, Россия ва Буюк Британия Украинанинг суверенлиги ҳамда хавфсизлигини таъминлашга кафилликни олган эдилар.