Шинжонда яна юзлаб кишилар ҳибсга олинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Хитой расмийларининг маълум қилишларича, Шинжон минтақасида 20 дан ортиқ экстремистик гуруҳ ошкор қилиниб, 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинган.

Ўтган ҳафта Урумчи шаҳридаги бозорда 30 дан ортиқ кишининг ҳалок бўлишига олиб келган ҳужум уюштирилганди.

Минтақада охирги вақтларда тез-тез рўй бериб турган бу каби ҳужумларда Хитой расмийлари бўлгинчиларни айбламоқдалар.

Лекин ўтган ҳафта минтақадаги қишлоқлардан бирида рўй берган ҳодиса ҳақида кенг хабар берилмади.

Ола қарға қишлоғидаги мактаб раҳбарияти рўмол ўраб келган 25 га яқин қиз-аёлларни, ноқонуний равишда ушлаб турганидан сўнг норозилик рўй берган ва полициянинг йиғилганларга қарата ўқ очиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлган.

Би-би-си ушбу ҳодиса тафсилотлари ҳақида гапиришни уйғур фаоли Азиз Исодан сўради.

Азиз Исога кўра, Хитой ҳукумати уйғурларнинг диний эътиқодини бузишга урингани, миллий урф-одатларни таъқиб, яъни аёлларнинг бошидаги рўмолини олишга урингани, эркакларнинг соқол қўйишига қаршиликлари ва бошқа кўплаб камситишлар уйғурларнинг норозилигини келтириб чиқармоқда.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Агар матнда имло хатосини топсангиз, бизга билдиринг.

Бу мавзуда батафсилроқ