Суриядаги ҳудкушлик ҳужумчи АҚШ фуқароси бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Сурияда ўтган якшанба куни юз берган ҳудкушлик ҳужумларидан бирини АҚШ фуқаролигига эга бўлган ҳудкуш ҳужумчи амалга оширган.

"Сурияда портлашни амалга оширган одам Америка фуқароси эканини тасдиқлайман", - деди АҚШ Давлат департаменти матбуот воизи Жен Псаки.

Америка фуқароси амалга оширган портлаш 25 майда Идлиб шаҳрида юз берган. Айни кунда Идлибда умумий ҳисобда тўртта портлаш юз берган.

Ал-Қоидага алоқадор ал-Нусра фронти гуруҳи ҳужумчининг суратини чоп қилди.

Суратда қўлида мушук ушлаб турган соқолли эркак акс этган. Суратга шарҳда унинг исми Абу Ҳурайра экани айтилган.

У юк машинасини портлатиши оқибатида ўзи билан бирган яна тўрт одам ҳалок бўлган.

"Лақаб"

Жен Псакининг журналистлар билан учрашувда айтишича, ҳужумчининг лақаби ал-Амрикий бўлган.

Америка махсус кучларига кўра, Суриядаги экстремист гуруҳлар АҚШ ва бошқа ғарб давлатлари фуқароларини ўз ватанларига қайтгач террорчилик амалларини бажаришга ўргатмоқда.

Айни дамда Суриядаги ҳудкушлик ҳужуми АҚШ фуқаросига боғлиқ бўлган илк шундай ҳужум дея кўрилмоқда.

Президент Башар ал-Ассадга содиқ кучлар ва мухолифат қўшинлари ўртасидаги фуқаролик урушида шу кунгача 100 мингдан ошиқ одам нобуд бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Your contact details
Disclaimer