Исроил Фаластин ҳукуматини тан олмасликка чақирмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху халқаро ҳамжамиятни душанба куни тузиладиган янги Фаластин миллий бирлиги ҳукуматини тан олишга шошмасликка чақирган. Нетаняху жанобларига кўра, Фаластин ҳукумати таркибига ҲАМАС гуруҳи вакиллари кирар экан, бу ҳукуматнинг террроризмни қувватлашини англатади.

Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос бу хавотирларни рад қилиб, янги ҳукумат ҳеч бир партияга алоқадор бўлмаган вазирлардан ташкил топади деган.

Аббос етакчилигидаги ФАТХ ҳаракати Ғарбий қирғоқни бошқаради, ҲАМАС эса икки ҳаракат ўртасида можаролар келиб чиққач, 2007 йилдан буён Ғазо бўлгасини назорат қилиб келади.

Шу йилнинг апрел ойида Фаластиннинг икки миллий ҳаракати ярашув битимини эълон қилганлар ва ягона миллий ҳукумат тузиш музокараларини бошладилар.

Исроилни бу икки ҳаракатнинг бирлашиши хавотирга солмай қўймайди.

Бундан олдин Нетаняху ҳукумати ҲАМАС ва ФАТХ бирлашар экан, Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликларни озод қилиш тўхтатилиши билан таҳдид қилган эди.

Ғазони назорат қиладиган "Ҳамас" гуруҳи бўлгада қачон Исроил ўзининг босқинини тўхтатса, вазият тинчланишини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Агар матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.

Бу мавзуда батафсилроқ