Маҳкама Ҳолландияни Сребреницадаги қирғинда масъул деб топди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Сребреницада Босния серблари 7000 мусулмонни ўлдирган.

Ҳолландия маҳкамаси нидерландларни 1995 йилда Сребреницада серблар томонидан 300 босния мусулмонини ўлдиришда масъул дея ҳукм чиқарди.

Маҳкама қарорида айтилишича, Сребреница босния серб кучлари томонидан ишғол қилиниб, етти мингдан ортиқ мусулмонларни ўлдирганда нидерландлар мусулмонларни ҳимоя қилмаганлар.

Ҳолландия армияси базасидан ёрдам сўраган босниялик қочқинлар сербларга бериб юборилади.

Бу Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Оврўпода содир этилган энг оммавий қирғин бўлган эди.

Ўтган йил бошқа ҳолланд маҳкамаси нидерландлар Сребреницада уч босниялик ўлимига алоқадор деб қарор чиқарганди.

Босниядаги уруш пайти атрофдаги шаҳарларни қуршаб олган Босния серблари этник тозалаш ўтказганда, мамлакат шарқидаги кўпчилик боснияликлар Сребреницага қараб қочишган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи VT Freeze Frame
Image caption Сребреницадаги Ҳолланд тинчликпарвар кучлари.

1993 йил БМТ Сребриницани фуқаролар учун "хавфсиз зона" деб эълон қилади. Сребреница икки йил давомида қамалда қолади.

Минглаб боснияликлар Сребриница яқинидаги Ҳолланд аскарлари жойлашган БМТ тинчликпарвар кучлари базасига йўл олганлар.

Бироқ ҳолландлар қочқинларнинг хавотирига ўрин йўқлигини айтиб, уларни босния серблари қўлига топширишади.

Серблар аёллар ва ёш болаларни автобусларга ортиб, босния серблари назоратидаги ҳудудга жўнатишади. Етти мингдан ортиқ эркак ва болалар ўрмонга олиб кирилиб, ҳаммаси қирғин қилинади.

Мусулмонлар жасади қолдиқлари ҳануз Босния шарқидаги оммавий қабристонда ётибди.

Ўша даврдаги Босниянинг икки раҳбари-президент Радован Каражич ва Босния серблари кучлари қўмондони Ратко Младич Ҳаагадаги ҳарбий трибуналга юз тутди. Бу маҳкама жараёни ҳозиргача давом этмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Босния серблари армияси қўмондони Ратко Младич ва Ҳолландия кучлари полковниги Тон Карреманс.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ