АҚШ ва ОИ Россияга жазо чораларини кенгайтиришди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Обама Россия иқтисодини ожизлантириш ҳаракатида

Америка Президенти Барак Обама Россияга қарши янги иқтисодий жазо чоралари ҳақида эълон қилар экан, “ Россиянинг шундоқ ҳам нимжон иқтисоди яна ҳам ожизланади” деб айтган.

Унга кўра, АҚШ ва Оврўпо Иттифоқининг ҳамкорликда амаллари Россия иқтисодига жиддий таъсир қилади.

Янги жазо чораларига биноан америкаликлар ва ё бу мамлакатда бўлганлар Россиянинг уч йирик банкини ишлатишлари мумкин эмас.

Бу жазо чораларидан мақсад Украинадаги россияпараст бўлгинчиларни дастаклаётган Москвани жиловлашдир.

Америка ва Оврўпо Россияни Украинадаги жангариларга оғир қуроллар етказиб беришда айблайди.

Кремл бу айбловларни рад этиб келади.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия ва бўлгинчиларни Малайзия учоғи қулаган жойга Ғарб мутахассислари киришига тўсқинлик қилмасликка чақирган.

Айни пайтда Украина кучлари Донецкдаги бўлгинчи жангариларга қарши ҳужумларини давом эттирмоқда.

Сўнгги 24 соат ичида камида ўн нафар украиналик аскар ва 22 нафар тинч фуқаро қурбон бўлган.

Улар орасида болалар ҳам борлиги айтилмоқда.

Бу мавзуда батафсилроқ