Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон йўли яна кун тартибида

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Янги йўл Ўзбекистоннинг денгизга чиқиш имкониятларини оширади

Ўзбекистон ҳукумати билдиришича, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон нақлиёт даҳлизини барпо этишга қаратилган учрашувда иштирок этади.

Вазирлар ўртасидаги учрашув 6 августда Уммон салтанати пойтахти Маскатда ўтиши мўлжалланган.

Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон темир йўл нақлиёт даҳлизини ётқизиш борасидаги келишув уч йил аввал Туркманистон пойтахти Ашхободда ўтган учрашувда имзоланганди.

Мазкур нақлиёт йўлини очиш ташаббусини 2010 йилда Ашхободга сафар қилган Президент Ислом Каримов таклиф қилганди.

Денгизга чиқиш йўли бўлмаган Ўзбекистон учун мазкур нақлиёт даҳлизи ўта муҳимдир.

Томонлар ушбу йўлнинг очилиши аъзо давлатлар ўртасида юк ташиш ва жаҳон бозорига чиқиш йўлларини оширишига умид қилишмоқда.

Эрон мазкур йўл қурилса, Ўзбекистон ва Эрон орасидаги маҳсулот алмашинуви икки баравар кўпайиб, 1 миллиард долларга чиқишини айтганди.

Расмий Теҳрон, шунингдек, ўз ҳудудидан ўтадиган бу йўл нафақат Марказий Осиё, балки Россия ва Хитой учун Форс ва Уммон кўрфазларига чиқиш имкониятини яратишини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Your contact details
Disclaimer