"Инс-жинслардан халос қилувчи" мазҳаб

Хитой яқин тарихида энг оламшумул қотиллик ҳодисаси дея кўрилган иш устидан маҳкама бошланиш арафасида.

Ўтган май ойида мамлакатда тақиқланган мазҳаблардан бирининг аъзолари емакхонада бир аёлни уриб ўлдирдилар. Аёлнинг ягона айби уларга ўз телефон рақамини бермагани эди.

Бу мазҳаб ўзини "Яратган Парвардигор Черкови" деб атайди. Миллионлаб издошлари борлигини даъво қилади.

Ҳодиса Хитой шарқидаги шаҳарчалардан биридаги McDonald's емакхонасига мазҳаб аъзолари бўлган бир оиланинг олти аъзоси етиб келиб, янги аъзоларни ёллашга ҳаракат қилган вақтда рўй берган.

Улар мижоздан-мижозга ўтиб, телефон рақамларини сўрай бошлайдилар. Бир аёл бундан бош тортган вақти уни уриб ўлдирдилар. Ёрдамга келмоқчи бўлганларни ҳам уриб ўлдириш билан қўрқитдилар.

Қотиллик емакхона камералари ва мобил телефонларда тасвирга туширилган.

Ҳодиса Хитойни ларзага солди. Телефон рақамини бермагани учун одам ўлдиришга тайёр мазҳабчилар ким?

Қўлга олиниб, сўроққа тутилганлардан бири Жанг Лидонг қилмишидан афсусда эмаслигини айтди.

"Мен уни бутун кучим билан калтакладим, устига чиқиб тепдим. У иблис эди. Биз уни йўқотишимиз керак эди", деди у.

Қотиллик емакхона камералари ва мобил телефонларда тасвирга туширилган.

Ҳодиса Хитойни ларзага солди. Телефон рақамини бермагани учун одам ўлдиришга тайёр мазҳабчилар ким?

Қўлга олиниб, сўроққа тутилганлардан бири Жанг Лидонг қилмишидан афсусда эмаслигини айтди.

"Мен уни бутун кучим билан калтакладим, устига чиқиб тепдим. У иблис эди. Биз уни йўқотишимиз керак эди", деди у.

Image caption "Яратган Парвадигор Черкови" вебсаҳифасида бўйсунмаганлар жазоси қандай бўлиши намойиш этилган.

'Катта қизил аждар'га қарши кураш

"Яратган Парвардигор Черкови"нинг оммага тақдим қилган вебсаҳифаси кўтаринки руҳдаги диний қўшиқлар ва матнларга тўла. Лекин Черков ғоясининг ўзаги - Яратган хитойлик аёл сиймосида ерга қайтиб, охирзамонни даф қилиши ғоясидир.

Мазҳабга асос солган собиқ физика ўқитувчиси Жао Вейсан Парвардигор билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлган ягона шахс сифатида ўзини тадқим қилади. У кейинчалик у АҚШга кетган.

Унинг ҳозирда қаерда эканлиги маълум эмас. Лекин мазҳаб вебсаҳифаси ҳам инглиз ва ҳам хитой тилидаги Хитой ҳукуматига қарши бўлган мақолаларга ҳам тўла.

Улардан бирида айтилишича, "1949 йили Коммунистик Партия қудратга келганидан бери бу "қизил аждар"нинг тазйиқларидан диний эътиқодларга қарши кенг миқёсли кураш кетмоқда".

Православ насронийлар бўлган ўнг минглаб хитойликлар ҳукумат тазйиқларидан қочиб, пинҳона, уйларда ташкил қилинган черковларда ибодат қиладилар.

Лекин "Яратган Парвардигор Черкови" ҳукумат тазйиқлари ҳақида шикоят қила туриб, ўз аъзолари томонидан амалга оширилган қотилликлар, одам сўйишлар, пичоқлаш ва тартибсизликларни тилга олмайди.

Бунинг ўрнига мазҳаб миллионлаб тарафдорлари борлиги ва охирги 3 йил мобайнида деярли 400 минг аъзоси ҳибсга олинганлигини даъво қилади.

"Улкан қизил аждар" - Коммунистик Партияга қарши Черков вебсаҳифасида чоп этилган шахсий изҳоротларнинг асосий мавзуси.

"Улар мени уриб ўлдирсалар ҳам, руҳим Яратган билан... Мен иблисга ҳеч қачон бўйсунмайман", дейилади улардан бирида.

Лекин мазҳаб туфайли яқинларидан айрилганларнинг фикрлари ўзгача.

Турмуш ўртоғи ва қайнотасини мазҳаб "исканжасидан" қутқариш учун махфиёна аъзо бўлиб кирган бир киши билан гаплашишган муваффақ бўлдик.

Image caption Емакхондаги қотиллик қатнашчиси қилмишидан афсусда эмаслигини айтган.

Унинг айтишича, "мазҳаб мутлақо оила, инсон ва ҳукуматга қаршидир. Улар аъзоларидан ўз яқинларига ҳамиша ёлғон гапиришни талаб қиладилар. Улар учун оилавий қадриятларнинг ахамияти йўқ ва бир-бирларини шунга ундайдилар".

"Оила аъзоларидан кимда-ким мутлақо воз кеча олса, унга мукофот сифатида мазҳабда юқорироқ мавқе берилади. Мазҳабга кирган одам ақидапараст ва телба бўлиб қолади".

Бу шахс ўз изланишлари натижасида шуни аниқлаганки, мазҳаб аъзолари одамларни ёллашда аввал юмшоқ бир шаклда, дўстона оҳанг билан ёрдам таклиф қиладилар. Кейинчалик оҳанг пўписага айланади. Баъзида эса ҳатто одам ўғирлаш ва ўзига ром қилиб олиш усуллари ҳам қўлланади.

'Мазҳаблар ва бидъат'

Пекин Университети жойлашган мавзедаги давлат назорати остидаги черков ташқарисида тақводорларни турли мазҳабга ёлловчилардан огоҳ бўлишга даъват қилувчи плакатлар осилган.

Лекин мазҳабчиларнинг ҳам тақводорларга ўз "ваъдалари" бор.

Мазҳабга ёлловчилар бирон яқини касалга мубтало бўлган, оиласи бузилган, ишини йўқотган ва қийин шароитда қолганларни нишонга оладилар.

Пекиндаги черков руҳонийси Ванг Жианиннинг айтишича, "тақводорларга энг катта хавф ҳозирда мазҳаб ва бидъатдан келмоқда".

Ванг Жианин Хитой шарқидаги қабристонда 20 йил аввал ушбу мазҳабга кирган онаси ва синглиси қабрини кўрсатади.

У отасини ҳам шу мазҳаб туфайли йўқотди...

Ўтган йили 1 октябр куни синглиси отасини уриб ўлдирди. McDonald's даги қотилликда бўлгани каби у ҳам отасини "иблис" сифатида кўрди.

Ҳозирда Ванг Жианин онасининг кўзи очилиб, мазҳабни ташлаб чиқишига умид қилмоқда.

McDonald's даги қотилликдан бери омманинг ғазаби ошиб, расмийлардан "Яратган Парвардигор Черкови"га босимни оширишни талаб қилмоқдалар.

Охирги ҳафталарда деярли ҳар куни мазҳаб аъзолари ҳибсга олингани ёки улар йиғиладиган жойларга рейдлар ўтказилгани ҳақида хабарлар берилмоқда.

Лекин кўплаб инсонлар ва оилалар ҳаётларига сингиб, зарар етказишга муваффақ бўлган мазҳаб аслида коммунистик партияга солаётган таҳдиди учун жазоланаётган кўринади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02