Сталин сув тубига "кўмдирган" шаҳар қайта "бўй кўрсатди"

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Сталин 1935 йил улкан сув омбори барпо этиш учун тарихий Молога шаҳрини сувга ғарқ қилдиришга буйруқ берганди.

Аммо, бугун "Россия Атлантидаси" сув остидаги “қабри”дан чиқиб, ўзининг собиқ яшовчилари қалбига хурсандчилик бағишлаган.

Волга дарёси бўйида жойлашган ушбу шаҳар тарихи 12 асрга бориб тақалади. Молога Болтиқ денгизи ва Осиё ўртасидаги йирик савдо кўприги бўлиб хизмат қилган. Аммо, Шўролар Рибинск сув омбори ва гидроэлектр станцияси қурилишига йўл очиш учун Молога шаҳрининг баҳридан ўтишганди.

Шаҳарнинг 130, 000 нафар аҳолиси кўчишга мажбур этилган ва шаҳар 1940 йилларда аста-секин сув остига ғойиб бўлганди.

Кўчишдан бош тортган қарийб 300 киши ҳам сувда ғарқ бўлганини Совет махфий полицияси ҳужжатлари тасдиқлайди.

Шаҳарнинг собиқ аҳолиси ва уларнинг авлодлари ҳар йили қайиқда сузиб, ўтганларни хотирлаб дуо қилишган ва сувга гулчамбарлар ташлаб келишган.

Аммо, илқ қиш ва иссиқ ёз кунлари сув сатҳи мисли кўрилмаган даражада пасайиб, собиқ черков ва кўчалар қолдиқлари кўриниб қолган.

Россия телеканалларидан бирининг хабар қилишича, сув омбори расмийлари Мологани 17 ёшида тарк этишга мажбурланган Николай Новотелнов ўз она шаҳрига қайтиб, унинг тупроғига яна бир бор қадам босишига рухсат беришган.

Ҳозир шаҳардан кўп нарса қолмаган, қолгани - черков пойдеворлари ва кўчалар қолдиқлари. Аммо, Новотелнов мухбирларга шаҳарнинг урушдан олдинги манзарасини тасвирлаб берган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Мологадан қолгани...

"Мана бу ерда меҳмонхона бўларди, ана у жойда Воиков мактаби ва ун дўкони бор эди. Коммунист кўчаси у тарафдан ўтарди, туман маъмурияти биноси, дорихона ва менинг уйим", дея ҳикоя қилган Николай Новотелнов.

У черков сатҳидаги темир йўл кўрсаткичга гулдаста қўйган ва ҳамшаҳарлари учун ғишт парчаларидан “ёдгорликлар” тўплаган.

Whatsapp рақамимизга овозли шарҳларингизни ҳам йўллашингиз мумкин +44 78-58-86-00-02.