Ғазо можароси: Ҳамас Исроил билан узоқ муддатли оташкесимга эришганини айтади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Исроилнинг Ғазо бўлгасини бомбалаши оқибатида 2000 дан зиён фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил ва Фаластиндаги қуролли гуруҳ, Ҳамас, узоқ муддатли оташкесимга эришганлар.

Фаластин мулозимига кўра. ушбу келишувнинг имзоланишида Миср воситачилик қилган.

Ҳамас вакили Муса Абу Марзук айтишича, етти ҳафта давом этган ва 2,200 дан зиёд инсон умрига зомин бўлган урушга якун ясовчи битим тафсилоти тез орада очиқланади.

Фаластинликларга кўра, Исроил Ғазо муҳосирасини юмшатишга рози бўлган.

Исроил томони бундан буён Ғазо бўлгасига инсонпарварлик ёрдамлари ва қурилиш молларининг келтирилишига тўсқинлик қилмайди.

Исроил ҳукумати битим юзасидан ҳозирга қадар изоҳ бермаган.

Сешанба куни Исроил ҳарбий учоқлари Ғаза Ситидаги кўп қаватли биноларни бомбалашда давом этган.

Бомба ҳужумлари натижасида турар жойлар ва идоралар жойлашган Баша номли қўп қаватли бино вайрон бўлган, уйлар, дўконлар ва бизнес идоралари жойлашган Италия Комплекси эса қаттиқ зарар кўрган.

Италия Комплексига ҳужумда 20 нафар инсон жароҳат олган.

Шифокорларга кўра, Ғазога ҳаво ҳужумида яна 2 нафар инсон ҳалок бўлган.

Исроил полициясининг айтишича, Ғазодан отилган ракетанинг Ашкелон шаҳридаги уйга бориб тушиши оқибатида 10 нафар инсон жароҳат олган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ