Жон Керри “Исломий Давлат”га қарши Араб Лигаси дастагига эришмоқчи

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Ироқ ва Сурияда катта ҳудудни назоратига олган “Исломий Давлат” гуруҳига қарши коалиция тузишни мақсад қилган АҚШ Яқин Шарқ мамлакатлари қўллаб-қувватловини қўлга киритишга ҳаракат қилаяпти.

Шу мақсадда ҳозирча 10 Араб мамлакати розилигини олган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Қоҳирага борган, у ерда Араб Лигаси раҳбари Набил ал-Арабий билан музокараларда бутун лига дастакловига эришиш мақсад қилинган.

12 сентябр куни АҚШ Марказий Истиғборот Агентлиги “Исломий Давлат” жангариларининг сони 30 мингдан ортиқ экани аниқлангани ҳақида ҳисобот эълон қилди.

Яқин Шарқ бўйлаб сафар қилаётган АҚШ Давлат котиби Жон Керри ҳозирча Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Ироқ, Иордания, Ливан, Миср, Саудия Арабистони, Уммон, Қатар ва Қувайтнинг Америка етакчилигидаги коалицияга қўшилишга розилигини олган.

Бир кун олдин жаноб Керри Туркия раҳбарияти билан музокаралар ўтказди, ўзларининг коалициясига Эроннинг ҳам қўшилиши эҳтимолини рад этди.

Бунинг сабаби Эроннинг Суриядаги Башар ал-Ассад қўшинларини дастаклаётгани бўлган.