Би-би-си: Шотландия мустақилликни танламайди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Би-би-сининг шу пайтгача эълон қилинган маълумотларга таяниб тахмин этишича, референдум 55% ("Йўқ") га 45% ("Ҳа") натижаси билан якунланади ва шотландияликлар кейин Буюк Британия таркибида қолиш учун овоз беришади.

Мустақиллик референдуми Шотландияда кеча пайшанба куни ўтказилган.

Шу пайтгача, жаъми 32 та сайлов марказидан 26 тасидаги овозлар санаб бўлинган.

Сўнгги хулоса худди шу ҳисоб-китобларга таянади.

Британия вақти билан тонгги соат 05:15да имконли бўлган маълумотлар 1.397.000 дан ортиқ одамнинг "Йўқ", деб жавоб берганини кўрсатган.

Шотландия мустақиллигини ёқлаб овоз берганларнинг сони эса, ўша пайтгача бор-йўғи 1.176.00 кишидан ортган, холос.

Агар, фоизга чақилганда, булар, ҳозирча, 54 фоиз "Йўқ" ва 46 фоиз "Ҳа", деган овозни англатади.

Мустақиллик ғоясининг тантана қилиши учун жаъми 1.852.828 овоз лозим бўлган.

Пайшанба куни мустақиллик референдуми 2 йиллик тарғибот кампаниясининг маҳсули эди.

Сўнгги тафсилотларни билиш учун веб саҳифамизни кузатиб боринг.

Бу мавзуда батафсилроқ