Москвага яқин Венгрия ҳам Украинага газни узиб қўйди

Фото муаллифлик ҳуқуқи .
Image caption Виктор Обан Россияпараст оврўполик раҳбарлардан биридир

Венгрия газ қувурларини бошқарувчи "FGSZ" ширкати қўшни Украинага газ таъминотини узиб қўйган.

Россия тўланмаган қарзлар туфайли Украинага газ таъминотини узиб қўйиши ортидан Украина газни Венгрия, Польша ва Словакиядан олиб келаётганди.

Украина давлатига тегишли "Нафтогаз" ширкати Венгриянинг бу амалини "кутилмаган ва изоҳланмаган" ҳаракат дея тасвирлади.

"FGSZ" ўз ички бозори учун газ таъминотини ошириш мақсадида Украинага газни узиб қўяётганини айтди.

Мазкур қарор Будапештда Венгрия Бош Вазири Виктор Обан ва Россиянинг "Газпром" ширкати раҳбари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан уч кун ўтиб олинмоқда.

Венгрия бош вазири Москва билан яқин алоқаларда бўлиб келади ва Оврўпо Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларини кескин қоралаган.

Аввалроқ "Газпром" ва Россия Президенти Владимир Путин агар Оврўпо Иттифоқи аъзолари Украинага газ узатса, бу уларга қимматга тушишини айтиб огоҳлантирганди.

Your contact details
Disclaimer