"Facebook, Gmail ва Twitter"дан Россияда қайддан ўтиш сўралди

Россиянинг матбуотни назорат этувчи Роскомнадзор идораси Американинг Facebook, Gmail ва Twitter интернет ширкатларига Россия ҳудудида ўзларини "маълумот тарқатувчи" сифатида қайд қилишни сўраб билдиришнома йўллаган.

Айни дамда, идоранинг матбуот воизи Вадим Ампелонскийга кўра, гап бу ерда ҳуқуқий талаб эмас, балки маслаҳат ҳақида кетаяпти.

Жаноб Ампелонский Facebook, Gmail ва Twitter ҳуқуқ-тартибот органларининг талабини кутиб ўтирмай, ўзлари "ташаббус кўрсатиб" рўйхатдан ўтишлари кераклигини айтди.

"Биз Facebook, Gmail ва Twitter билан бемалол мулоқот қилаяпмиз, уларни шоширмаяпмиз ва уларга босим ўтказмаяпмиз, биз улар муносиб қарор қабул қилишларини кутаяпмиз", - деди Роскомнадзор ходими.

Твиттернинг Лондондаги матбуот идораси Би-би-сининг рус хизматига Россия расмийлари билан бўлаётган мулоқот борасида шарҳ бермади.

Facebook, Google ва VK ширкатларига йўлланган Би-би-си сўровлари ҳам жавобсиз қолди.

Ғарбнинг Украина шарқидаги Россия ролидан норозилиги туфайли киритилган санкциялари ортидан Россияда Ғарб ширкатлари билан алоқалари совуқлаша бошлаган.

Your contact details
Disclaimer