"Сураткаш Шаҳзода Жоржни тинч қўйсин!"

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA

Британия тахти вориси Шаҳзода Уилям ва унинг рафиқаси ҳимоячилари бир сураткашга ёзма огоҳ йўллаб, уларнинг фарзандлари Шаҳзода Жорж ва энагасини тинч қўйиши кераклиги ҳақида билдирганлар.

Кенсингтон саройи номидан чиқарилган баёнотда айтилишича, сураткаш бир ёшдан ошган шаҳзода Жорж яқинида Лондон марказидаги оромгоҳлардан бирида кўринганидан сўнг, ушбу қадамга боришга қарор берилган.

Баёнотда ёзилишича, "биронта ҳам ота-она ўз фарзандлари ва энагасининг кетидан тушган бўлишлари мумкинлиги шубҳаларига тоқат қилмайди".

Ҳозирча сураткашга нисбатан қонуний чоралар кўрилмаслиги ҳам айтилган.

Хабар берилишича, ушбу шахсга Қиролича оиласи қўриқчилари "нари кетишга" буйруқ берганлар. Охирги йиллар мобайнида эса, у бир неча бор бу каби амал устида ушланган.

Британия Қироличаси оиласи ва матбуот ўртасида жуда мураккаб муносабат мавжуд.

Бир томон ўз ҳаракатларининг матбуотда ёритилиши, лекин шу билан бирга, бу жараённи назорат остида ушлашни истайди. Бошқа томон эса, кенгроқ хабарлар, кўпроқ ва яхшироқ суратларни хоҳлайди.

Бу Шаҳзода Уилям томонидан матбуотга "чегарадан ўтмаслик"ларини эслатишга уринишининг илк ҳолати эмас.

Шаҳзода Жоржнинг суратлари учун жаҳон бўйлаб эҳтиёж жуда катта.

Кенсингтон саройи баёнотида айтилишича, Шаҳзода Жоржнинг омма ўнгидаги шахс эканлигини унинг ота-онаси тушунишади, лекин унга иложи борича оддий ҳаёт кечириши учун имкон берилиши керак.

Ўтган март ойида Мария Тереза Боралло Шаҳзода Жоржнинг рамзий энагаси сифатида тайинланганди.

2013 йил июл ойида туғилганидан бери Шаҳзода Жоржнинг қатор расмий суратлари эълон қилинган. Шунингдек, унинг ота-онаси билан борган расмий сафарлар мобайнидаги қатор суратлари ҳам мавжуд.

Британиянинг Мустақил матбуот андозалари ташкилотининг муҳаррирлар кодексига мувофиқ, вояга етмаган болалар улар учун масъул катталарнинг розилигисиз суратга олиниши ёки суҳбатга тортилиши мумкин эмас.

2012 йил апрел ойида ҳимоячилар Шаҳзода Уилям рафиқасининг ярим яланғоч расмларини чоп этган Франсада чоп этилувчи "Closer" журналини жавобгарликка тортишганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Your contact details
Disclaimer