Гонконгда намойишчилар музокараларни бойкот қилиш билан таҳдид қилишмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Норозилик намойишлари Твитерда #СоябонИнқилоби деган ном олган

Гонконгдаги намойишлар ташкилотчилари намойишчилар ва пекинпараст гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар юз бериши ортидан ҳукумат билан музокараларни тўхтатиш билан таҳдид қилишган.

Ташкилотчилар ҳукуматдан намойишчиларга ҳужумларни тўхтатишни талаб қилишмоқда.

Аввалроқ, норозилик чиқишлари иштирокчилари ҳукумат билан музокаралар бошлашга розилик билдиришганди.

Пайшанба куни кечқурун Ижория қўмита раҳбари ЧЮ Леунг музокарага бориш таклифи билан чиққан, аммо истеъфо ҳақидаги чақириқларни рад этганди.

Хитой ҳукуматининг сайлов номзодларини ўзи саралаши борасидаги режасидан ғазабга келган намойишчилар бир ҳафтадан бери шаҳарнинг муайян қисмларини ишғол қилиб туришибди.

Хабарларга кўра, бугун жума куни норозилик чиқиши иштирокчилари сони камайган.

Пекин жаноб Леунгга тўла дастак берган ва норозиликларни ноқонуний ва "муваффақиятсиз якун топиши"ни таъкидлаган.

Жума куни Гонконг норозиликлар кечаётган асосий ҳудудлардаги ҳукумат идораларини вақтинча ёпган, йўллар ёпиб қўйилгани боис хизматчилар уйларидан ишлари айтилган.

Иштирокчилар сони камайган эса-да, бугун ҳам айрим гуруҳлар ҳали ҳам кўчаларни эгаллаб туришибди.

Танглик аломатлари сақланиб қолган: намойишчиларни ҳукумат биноларидан узоқроқ тутишга уринган полиция билан жанжаллар келиб чиққан.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ