Жанубий Қофқознинг "йўқотилаётган" қизалоқлари

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Арманистонда 30 ҳафтага қадар ҳомилани ултратовуш орқали текширишга тақиқ ўрнатиш масаласи кўрилмоқда

Жойларда амалий тадқиқотлар ўтказар экансиз, бундан кейин сизни ҳеч нарса ҳайратга сололмайдигандай тасаввур пайдо бўлади.

Чунки, кутилмаган ҳикояларни эшитасиз, ўта ғайриоддий вазиятларга гувоҳ бўласиз. Бошида ўзингизга бегона кўринган ҳолатлар кундалик ҳаётингизнинг бир қисмига айланади.

Кейин эса... ҳайратдан ёқа ушлайдиган ҳолат рўй беради.

Мен учун бунақа ҳолат жинслар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи PINK Арманистон ташкилоти аъзосининг шунчаки айтган сўзлари билан уйғонди.

"...биз қиз ҳомилаларни олиб ташлаймиз, айни соҳада биз Хитой ва Ҳиндистонни ортда қолдирдик..."

Менинг даҳшатга тушганимни кўриб, у: "Сиз бу ҳақда эшитмагандингизми", деб сўради. Йўқ. Мен бу ҳақда билмас эдим.

Кейинроқ, мен буни "билмаслигимда" ёлғиз эканимни билдим. Арманистонда ҳар 114 ўғил болага 100 нафар қиз бола тўғри келиши таъбир жоиз бўлса "энг ошкора сир" экан.

Шунда ҳам, Жанубий Қофқозда Арманистон айни соҳа бўйича бошқа давлатлардан ажралиб турмас экан.

Озарбайжонда 112 ўғил болага 100 нафар қизалоқ тўғри келса, Гуржистонда бу кўрсаткич 105:100.

Бунақа ҳолат сабаблари ҳақида сўраганимда ҳозиржавоблик билан "эркакларнинг қудратли жамият" қадриятлари ҳақида айтишди.

Бунинг устига, Арманистон ва Озарбайжон ўртасида уруш ҳолати ва ... аскарлар ҳар икки давлат учун муҳимроқ экани урғуланди.

Image caption Мелани Кребс 2010-йилда Берлиндаги Гумболт Университети Марказий Осиё Тадқиқотлари бўлимида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Бошқа томондан, аборт ва ё ҳомилани сунъий йўлда олдириш оилани режалаштириш сиёсатининг табиий йўли сифатида эътироф этилар экан.

Жанубий Қовфозда 12 ҳафтагача бўлган ва ё бошқа саломатлик важлари билан кечроқ ҳам ҳомилани тиббий йўлда олиб ташлаш ҳамон қонуний саналади.

Шунда ҳам аксарият ўз саломатлиги ва ҳаётини хавф остига қўйиб 12 ҳафтадан ўтган ҳомилани олдиришга мажбур...

Шаҳарларга бориб махсус тиббий тайёргарликдан ўтган шифокорлардан ёрдам сўраш эса аксар қишлоқ аёллари учун жуда қиммат... Бу эса ўлим ва ё бепуштлик ҳамда бошқа саломатликка хатарлар эҳтимолини оширади.

Аёллар эса, хотин - қизлар ҳуқуқлари ҳимоячиси ва филм продюсери Адрине Грегорянга кўра, ҳомилани олдириб қаттиқ руҳий босим остида яшашга мажбур.

Еревандаги шифокорлардан бири эса очиқчасига, "Биласизми, бизнинг аёллар ҳомиладорликдан сақланишнинг замонавий йўлларига ўрганишмаган, Шўролар даврида энг маъқул йўл деб ҳомилани олдириш саналган.

Аммо, у даврлар фарзандни вояга етказиш қийин эмас эди, шунинг учун серфарзанд эди одамлар... Ҳозир эса одамлар фақат бир ва ё икки фарзанд кўришади. Шунинг учун, аксрият ўғил бола кўришни истайди", деди.

Статистикага қаралса, биринчи фарзанд қиз бўлса ҳам ўғил бўлса ҳам оилада иккинчи фарзандга кўра кўпроқ эъзозланади. Иккинчи фарзанд кўришда эса асосан ўғил болалар "танланади".

Бошқа бир сабаб, Арманистон ва Озарбайжон ўртасида зиддият билан боғлиқ.

Уруш ҳолат туфайли ҳар иккала давлат ҳам аскарларга муҳтож экани баҳонага айланган.

Аммо, қўшни Эронда ҳам аскарлар ўрни алоҳида қадрланади, бироқ у ерда ҳомилани олдириш "анъанаси" бу қадар кенг тарқалмаган.

Собиқ Шўро давлатларида, айниқса, Марказий Осиёда ҳам "эркаклар устивор жамият"лар мавжудлиги сир эмас.У ерда ҳам туғилиш даражаси ортиб бормоқда.

Аммо, Жанубий Қофқоздаги ҳолат, яъни ўғил ҳомилаларни қадрлаб, қизларни "йўқ қилиш" анъанасининг бу ўлкаларга ҳам тарқалиши хавфи бормикан?

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Статистикага қаралса, биринчи фарзанд қиз бўлса ҳам ўғил бўлса ҳам оилада иккинчи фарзандга кўра кўпроқ эъзозланади. Иккинчи фарзанд кўришда эса асосан ўғил болалар "танланади"

Арманистонда ҳозир ҳомиланинг жинси ҳақида ота-оналарга айтмаслик борасида қонун муҳокама қилинмоқда. Ҳатто, 30 ҳафтага қадар ҳомилани ултратовуш орқали текширишга тақиқ ўрнатиш масаласи кўрилмоқда.

Бу, албатта, ҳомилани ҳатто саломатлик важидан ҳам олдиришни мушкуллаштиради, аммо жамиятда ўғил болалар қизлардан кўра кўпроқ қадрланиши билан боғлиқ муаммони ечиши даргумон.

Бу мавзуда батафсилроқ