Президент Путин кимларни 'маҳв' этмоқда?

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ҳеч замонавий давлат раҳбарининг афсонавий Геркулесга қиёс берилганини кўрганмисиз?

Бу яна қанақаси бўлди экан-а, десангиз, ҳамма гап жаноб Путиннинг туғилган кунию Москвада ташкил этилган кўргазмада...

Яъни, Россиянинг қудратли раҳбари бугун 7 октябр куни 62 ёшни қаршилайди:

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Ҳар гал президент Путиннинг туғилган кунида Россияда ғалати нарсалар юз беради.

Ноодатий бўлган мана бу кўргазма сўзларимга яна бир мисол бўла олади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Унда Россия президенти кимсан афсонавий Геркулесга муқояса қилинади.

Кўргазманинг ўзи эса, “Владимир Путин тарафдорлари” гуруҳи томонидан ташкил қилинган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Агар, хотирангизда бўлса, Геркулес Олимп Худоси Зевснинг ўғли.

Юнон афсонасида зиммасига юкланган 12 та машаққатли юмуши билан ҳам ёдда қолган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Москвадаги кўргазмада эса, Владимир Путиннинг Кремлдаги фаолияти афсонавий Геркулес тортган машаққатларга қиёс берилади.

Девид Камерун ёки Барак Обама афсонавий қаҳрамонларга тенглаштирилган бу каби антиқа кўргазмаларни Лондон ёки Вашингтонда тасаввур қилиш қийин.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Аммо Россия фарқли. 15 йиллик бошқаруви давомида, муайян маънода, жаноб Путин шахсига сиғиниш ҳам шаклланиб улгургандек.

Расмий Кремль эса, бу каби ҳолларга умуман алоқаси йўқлигини айтиб келади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Бироқ Россия ҳукумати танқидчиларини бунга ишонтириш қийин.

Лекин рости шуки, Ғарбнинг устма-уст санкцияларига қарамай, Владимир Путин россияликлар орасида кўплаб Ғарб раҳбарлари ва ҳатто, Геркулес ҳам ҳавас қилиш даражасида обрў ва дастакка эга, дейди Москвадаги мухбиримиз Стив Розенберг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ