Ироқ: Анбар вилояти полицияси бошлиғи ҳалок этилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Анбар сунний қуролли гуруҳлари фаол бўлган вилоят ҳисобланади

Ироқда Анбар вилояти полициясининг бошлиғи йўл четига ўрнатилган бомбанинг портлаши оқибатида ҳалок бўлган.

Бу ҳақда Ироқ ҳукумати расмийлари маълум қилганлар.

Бригада генерали Аҳмад ал-Дулаймий машинаси бомба портлаган пайтда Анбар вилояти Рамади шаҳри шимолидан ўтаётган колонна ичида бўлган.

Бағдод шимоли-шарқида курдлар назорат этувчи ҳудудда юз берган учта портлашда эса курд кучларининг камида 20 нафар жангчиси ҳалок бўлган.

Шанба куни Бағдоднинг шиалар яшовчи минтақасида машинага ўрнатилган бомбанинг портлаш қирққа яқин одам умрига зомин бўлганди.

Исломий Давлат жангчилари сўнгги ойларда Ироқ ва Суриянинг йирик ҳудудларини ишғол этдилар.

Анбар сунний қуролли гуруҳлари, жумладан Исломий Давлат фаол бўлган вилоят ҳисобланади.