Қўшма Штатларда иккинчи шахс эболага чалинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи v
Image caption Ҳозирга қадар эболадан ҳалок бўлганлар сони тўрт мингдан ошган

Ўтган чоршанба куни Даллас шифохонасида эболадан вафот этган беморни даволашда иштирок этган тиббиёт ходими эбола вирусига чалингани аниқланган.

"Биз иккинчи (марта Эболага чалиниш) ҳодиса ҳақиқат бўлиши мумкинлигини билардик ва бунга тайёргарлик кўраётган эдик", - дея баёнот берган Техас соғликни сақлаш департаменти вакили Дэвид Лэйки.

Эболага чалинган тиббиёт ходимининг исми ҳозирча ошкор этилмаётир.

Бу шахс жума куни иситмаси кўтарилганидан шикоят қилиши ортидан текширув ўтказилган.

Даллас шифохонасига эболадан вафот этган Томас Данкан ўз ватани Либериядан Қўшма Штатларга келишидан олдин вирусни юқтириб олган.

У Қўшма Штатларда эболага чалинган илк шахс эди.

Асосан Либерия, Гвинея ва Сиерра-Леонеда тарқалган эбола касаллиги ҳозирга қадар 4 мингдан зиёд инсон умрига зомин бўлди.

Британия ва Америка ҳукуматлари эболанинг тарқалишини тўхтатиш учун аэропортларда йўловчиларни текшириш бўйича махсус чоралар қўлланишини эълон қилганлар.

Бу мавзуда батафсилроқ