Оттавадаги отишмалар ортидан айрим мавзелар қуршаб олинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Оттавадаги уруш қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорлик саҳнида қуролланган шахс бир аскарни отиб, парламент биносига қараб юрган.

Парламент биносида полиция билан отишмага кирган.

Канада мулозимларига кўра, қуролланган шахс отган аскар кейинроқ жон таслим қилган.

Бу минтақада қуролланган ҳужумчиларнинг сони аниқ эмас, аммо бир ҳужумчи қурбон бўлгани айтилмоқда.

Оттава шаҳри марказидаги савдо маркази ташқарисида ҳам отишма содир бўлгани ва бир неча бинолар қуршаб олингани хабар қилинмоқда.

Октябр бошларида Канада Американинг “Исломий Давлат”га қарши ҳаво ҳужумларига қўшилиши ҳақида эълон қилган эди.

Аммо бу ҳафта рўй берган ҳужумлар Канаданинг “Исломий Давлат”га қарши мавқеиси билан боғлиқ деган қарашнинг тасдиғи йўқ.

Аввалроқ Канада террор ҳужумлари хавфи эҳтимолини “юқори” даражага кўтаришга қарор қилган эди.

Бунга сабаб қилиб интернетдаги "Ал-Қоида" ва “Исломий Давлат” каби радикал гуруҳларнинг “умумий сўзлашувлари фаоллашгани” қайд этилганди.

Сешанба куни Исломни қабул қилган канадалик Квебек полицияси томонидан отиб ўлдирилган.

Бунгача у ўз машинасини икки аскарга томон бостириб келган ва натижада уларнинг бири ўлган, иккинчиси эса жароҳатланган эди.

Your contact details
Disclaimer