Россия Путинсиз хароб бўладими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti
Image caption "Путин борми, Россия бор..."

"Путин борми, Россия бор, Путин йўқми, Россия йўқ», дейди президент маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Вячеслав Володин.

Аслида Путиннинг реал бир муқобили йўқлиги янгилик эмас.

"Рейтинг 80 фоиздан ортиқ бўлган бир пайтда муқобил номзодлар ҳақида гапириш ғалатироқ», деб ҳисоблайди сиёсатшунос Евгений Минченко.

"Путиннинг рақиблари ҳам унинг асослари мустаҳкам эканини тан олишади», дейди Миллий Стратегия тадқиқотлар институтидан Михаил Ремизов.

Ҳар ҳолда юқори лавозимли мулозимлар бу қадар кескин чиқиш қилишмаганди.

Россия давлатчилигига икки йил аввал 1150 йил тўлди.

Ҳеч қанақа рейтинг ва ё қудрат Россия давлати тепасидаги шахснинг умрини узайтириб бермаган.

Шунинг учун ҳам савол туғилади…Хўп, Путинсиз Россия ер юзидан даф бўладими?

"Биз бугун билган ва таниган Россия йўқ бўлади», дейди сиёсатшунос Станислав Белковский.

Узоқдаги нишонни чамалашми ва ё долзарб масала?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Муқобиллар йўқми?

Аксарият таҳлилчилар ва оддий россияликлар Владимир Путин 2018 йилда яна президентликка даъво қилиши ва конституцияни ҳам ўзгартириб олишига ишонишади. У пайт мамлакатда Путинга «йўқ» деб жавоб берадиганлар топилмайди.

Володиннинг сўнгги изҳорини ана шу тахминлар исботи ўлароқ қабул қилиш керакмикан?

Ёки бу чиқиш Ғарбнинг Путин кучсизланиши ва ё яқин орада қудратдан кетиши борасида умидларини чиппакка чиқариш ҳаракатими?

Станислав Белковскийга кўра, Владимир Путин стратегиядан кўра тактикани маъқул кўради ва 2018 йилда нима бўлишини ҳали билмайди.

Рақибларсиз рақобат

«Минченко консалтинг» тадқиқот маркази Владимир Путиннинг атрофидагиларга доир қатор ҳисоботларни нашр этган.

Айни ҳисоботларда, Путиннинг «ўртоқлари» Шўро политбюросига қиёсланади.

Аммо бу каби қиёслаш ўринлими?

Ҳар қалай, Политбюро Шўроларнинг сўнгги йилларида коллектив раҳбарлик органи эди, Бош котиб эса мутлақ қудрат соҳиби бўлмаган…

Дмитрий Медведев ҳамкорликдан, техник маънода Бош вазирликка тайинланиб, кейинроқ Қримнинг қўшиб олиниши билан Путин, Ленин таъбири билан айтганда «ўз қўлида бепоён

қудратни жамлаб олди».

Бошқа «оғир вазндаги» сиёсатчилар қолмади.

Одамларми ё тузум?

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIANovosti
Image caption Белковский сиёсий элитанинг ўз раҳбарига сўзсиз садоқатини шубҳа остига олади

Мутахассисларга кўра, Путинга муқобиллар йўқлиги аслида уларнинг йўқлиги билан эмас, балки сиёсий тузум билан боғлиқ.

"Муқобил шахсларнинг йўқлиги уларнинг айнан Путин томонидан йўқ қилингани билан изоҳланади», дейди Станислав Белковский.

«Путин ўзи қудратга келган пайти жиддий шахс ўлароқ таасурот уйғотмаган эди, аммо вақт ўтиши билан бу қарашларни муваффақиятли йўққа чиқарди».

"Путиннинг муқобилсизлиги сири шундаки, у сиёсий элитага ўзини алмаштиришлари учун асос бермайди. Ҳеч кимни йўқ қилмади…анчайин муросага борадиган арбоб. Михаил Касянов бизнес билан шуғулланмоқда, Виктор Черкесов Коммунистик партиядан Думада депутат, ҳатто Ходорковскийни ҳам озод қилишди», дейди Евгений Минченко.

Станислав Белковский эса сиёсий элитанинг ўз раҳбарига сўзсиз садоқатини шубҳа остига олади.

"Ҳозирга қадар қудратдаги шахсларга мана шунақа давлатчилик маъқул эди, чунки айни шу тузум уларга табиий заҳиралардан фойдаланиб, бирор кишига ҳисоб бермасдан бойиш имконини яратганди. Энди эса қудратдагилар Путинга шубҳа билан қарашни бошладилар, чунки Россиянинг халқаро ҳамжамият томондан яккаланиб қўйилиши уларнинг манфаатларига хизмат қилмайди. Эҳтимол, айни мана шу шубҳалар ўзгаришларга туртки берар», дейди Станислав Белковский.

Your contact details
Disclaimer