Франция қозоқ олигархи Аблязовни топширишга қарор қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Францияда апелляцион маҳкама қозоқ мухолифатчиси ва олигарх Мухтор Аблязовни мамлакатдан чиқариб юбориш борасида аввал қабул қилинган маҳкама ҳукмини кучда қолдирди.

Жума куни Лион шаҳри апелляцион маҳкамаси чиқарган ҳукмга биноан, Аблязов жаноблари экстрадиция қилиниши керак.

Аблязовни йирик миқдорда пул ўғирлашда айблаган Россия, Украина ва Қозоғистон уни қабул қилиб олиб маҳкамага тортишни истайдилар.

Би-би-си маълум бўлишича, Лион маҳкамаси қарорида, агар Аблязов экстрадиция қилинса, Россияга топширилиш эҳтимоли каттароқ экани айтилган.

Аблязов жаноблари Британияда сиёсий бошпана олган, бироқ маҳкамани ҳурмат қилмагани учун 22 ой қамоқ жазосига ҳукм этилиши ортидан Францияга қочган.

У ўғирлик қилганини рад қилади ва Президент Нурсултон Назарбоевга қарши чиққани учун сиёсий босим остида қолганини айтади.

Аблязов адвокатининг Би-би-сига айтишича, ўз мижози Франциянинг Олий маъмурий маҳкамаси ва Оврўпонинг инсон ҳақлари бўйича маҳкамасига шикоят қилади.

Your contact details
Disclaimer