Афғон урушига Америка ва Британияда муносабат

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Американинг Афғонистондаги қўшинлари

Катта сондаги Ғарб қўшинлари оммавий сафарбарликка киришган ва бутун Афғонистон бўйлаб зўравонликлар кучайган бир манзарада Би-би-си америкаликлардан сўнгги афғон уруши ҳақидаги фикрларини сўраган.

Сўров натижалари Американинг Афғонистондаги иштироки борасида халқнинг фикри қоқ иккига бўлинганини кўрсатган.

Яъни, сўров иштирокчиларининг фақат ярмига яқини бунинг мақбул иш бўлганини айтишган.

Уларнинг учдан икки қисми эса, оммавий сафарбарлик отидан афғон ҳукумати ўз халқини ҳимоя этиш қудратига эга эканига шубҳа билан қарашар экан.

Америка Қўшма Штатлари 13 йил муқаддам Афғонистондаги урушга кирганди. Бугун эса, сўровда иштирок этган 28 фоиз инсон Америка ушбу ҳарбий амалиётлар туфайли хавфсизроқ мамлакатга айланди, деган фикрни билдирмоқда.

Би-би-си ўтказган сўров натижасида демократлардан кўра республикачилар кўпроқ Қўшма Штатларнинг ҳарбий сафарбарлиги арзигулик иш деб кўриши маълум бўлган. Бу фикрни айтган республикачилар 54 фоизни, демократлар 43 фоизни ташкил қилган.

Республикачилар партияси аъзолари ҳарбий амалиётларни ёқлашда пешқадамлик қилишган ва айни пайтда улар афғон кучлари Американинг ёрдамисиз ўз мамлакатларини ҳимоя қила оладилар деган фикрни айтишлари эҳтимолдан йироқ.

Америка жорий йил Афғонистондаги жанговор амалиётларини якунлашни режалаган. Аммо, қарийб 9,800 қўшин нафарлик қўшин афғон аскарларини тайёрловдан ўтказиш ва исёнкорликка қарши амалиётларда дастак учун мамлакатда қолдирилади.

Британияликлар салбийроқ муносабатда

Фото муаллифлик ҳуқуқи MOD
Image caption Британияликлар Афғонистондаги жанговор амалиётларига ниҳоя ясашди

Сўровдан америкаликлар бу масалада британияликлардан кўра, некбин эканлари маълум бўлган. Икки томонни солиштирганда, британияликлар ушбу ҳарбий низога салбийроқ муносабат билдиришган.

Худди шундай омма сўрови Британияда ҳам ўтказилган. Унда иштирок этган 24 фоиз кишигина Британиянинг Афғонистонга қўшин жўнатиши мамлакат учун ижобий қадам бўлганини айтишган.

Сўров қатнашчилари учдан икки қисми Британиянинг Афғон урушига аралашуви қимматга тушгани, сарфу харажатлар ва қурбонларга арзимаслигини айтган.

Бор-йўғи 14 фоиз британиялик сўров иштирокчиси Афғонистондаги халқаро ҳарбий сафарбарлик Оврўпонинг ушбу давлатини хавфсизроқ қилди, деган фикрни тасдиқлаган.

Британия кучлари якшанба куни Афғонистондаги жанговор амалиётларига якун ясашган.

Ҳелманддаги Кемп Бастион ҳарбий жамлоғи ёпилар экан, энди фақат махсус кучлар ва ҳарбий маслаҳатчилар Кобулда қолдирилади.

Бу мавзуда батафсилроқ