Швеция Фаластинни давлат сифатида эътироф этмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Швеция Фаластинни эътироф этган илк ғарб мамлакатига айланмоқда

Швеция ҳукумати пайшанба куни Фаластинни расман мустақил давлат сифатида тан олиш ниятида, дея хабар берди Швеция Ташқи ишлар вазири Маргот Валстром.

Шундай қилиб, Швеция Фаластинни эътироф этган Оврўпо Иттифоқидаги илк мамлакатга айланмоқда.

Швеция Фаластинни эътироф этишга тайёр экани тўғрисида октябр ойи бошида мамлакат Бош вазири Стефан Левен эълон қилганди.

Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман ушбу қарорни танқид қилиб чиққан.

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Фаластинни расман эътироф этиш хусусидаги Швеция қарорини олқишлаб чиққан.

"Президент Аббос Швеция қарорини олқишлайди," - деб айтган Фаластин президентининг сўзчиси Набил Абу Рудейна Франс Пресс ахборот агентлиги билан суҳбатда.

Унинг маълум қилишича, Фаластин президенти Швеция қадамини "жасурона ва тарихий" дея таърифлаган.

Маҳмуд Аббос бошқа мамлакатларни ҳам Швеция изидан боришга чақирган.