Америка Мудофаа вазири истеъфога чиқмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Қўшма Штатлар Мудофаа вазири Чак Ҳейгел ўз вазифасидан истеъфо бермоқда.

Хабар қилинишича, АҚШ президенти Барак Обама вазирнинг истеъфосини қабул қилган.

86-ёшли Ветнам уруши фахрийси Чак Ҳейгел 2013 йилда АҚШ мудофаа вазири этиб тайинланган эди.

У Обама ҳокимиятида Республикачилар партиясидан бўлган ягона вакил эди.

New York Times газетасининг хабар беришича, Вашингтоннинг "Исломий Давлат" жиҳодий гуруҳига қарши кураш стратегиясини ўзгартириши оридан истеъфога чиқишини маълум қилган.

Ҳейгел янги вазир тайинлангунга қадар мудофаа вазири вазифасини бажаришда давом этади.

Ироқдаги уруш танқидчиси

Президент Обама Чак Ҳейгел истеъфо берганини тез орада эълон қилиши кутилмоқда.

Оқ Уй маъмуриятининг исми ошкор этилмаган вакилинининг Ассошиэйтед Пресс агентлигига хабар беришича, Обама ва Ҳейгэл Пентагон раҳбарини ўзгартириш пайти келгани борасида келишувга эришганлар.

Ўтмишда Небраска штати сенатори бўлган Чак Ҳейгел Американинг Ироққа бостириб киришини кескин танқид қилганди.

У Барак Обама иккинчи марта президент этиб сайлангач, Мудофаа вазири Леон Панетта ўрнини эгаллади.

Унга Афғонистондан Америка қўшинларини олиб чиқиш ва Пентагон фаолиятини Осиё минтақасига кўчириш вазифаси юклатилган эди.

Аммо Пентагоннинг Ироқ ва Суриядаги "Исломий Давлат" гуруҳига қарши кураши мобайнида АҚШнинг ушбу минтақадаги стратегияси ўзгарди.

Азизлар, Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002