Британия Яқин Шарқда илк ҳарбий базасини очмоқчи

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Британия Баҳрайн билан Яқин Шарқда жойлашган ушбу мамлакатда ҳарбий-женгиз базасини очиш бўйича келишув имзолади.

Британия 1971 йилдан буён Яқин Шарқда ўз ҳарбий базасига эга эмас.

Битимни имзолашдан олдин тарафлар бир неча ой давомида узлуксиз музокаралар олиб боришгани хабар қилинади.

Британия Мудофаа вазири Майкл Фэллон баёнотига кўра, ҳарбий база Форс кўрфазида барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Минтақадаги Би-би-си мухбири сўзларига кўра, битим Форс кўрфазидаги монархиялар тобора кучайиб бораётган исломий экстремизм билан рўбарў бўлган бир пайтда имзоланди.

Аммо, Британия матбуотининг таъкидлашрча, битимдан норозилар оз бўлмайди, чунки Баҳрайн инсон ҳақларига риоя қилиш масаласида кескин танқидларга учраб келади.