"Ҳагупит" тўфони Таклобан шаҳрини вайронага айлантирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Шамолнинг тезлиги 200 кмга, тўлқинларнинг бўйи бир неча метрга етади.

Филиппиннинг шарқий қирғоғидаги Таклобан шаҳрига ёпирилган кучли тўфон йўлидаги барча нарсани ер билан яксон қилган.

Шамолнинг тезлиги 200 кмга, тўлқинларнинг баландлиги бир неча метрга етган. Диаметри 600 кмдан ошадиган тўфон Филиппиннинг катта ҳудудига хавф солади.

Таклобанда ўтган йили содир бўлган "Ҳаян" туфонидан ҳам минглаб инсонлар қурбон бўлган, миллиондан ошиқ уйлар вайронага айланганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Маҳаллий кишилар кеча тунда дарахтлар қулаб тушгани, электр симлари узилганини айтганлар. Кучли шамол уйларнинг томини учириб кетган, аксарият бинолар тўлиқ қулаб тушган.

Таклобандаги ЮНИСЕФ хайрия ташкилоти вакилига кўра, шамолнинг кучи шу қадар даҳшатли бўлганки, ташкилот офиси жойлашган беш қаватли бетон уйни қимирлатган. Электр энергия берувчи генераторлар тошқин ва хавфсизлик боис ишлатилмаяпти.

Plan хайрия ташкилоти вакилининг айтишича, Таклобан айни пайтда "арвоҳ-шаҳар"га ўхшайди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Қирғоқолди туманлардан ярим миллиондан ортиқ инсон бошқа жойларга кўчирилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Мамлакатда табиий офат туфайли бу қадар йирик эвакуация шу пайтгача кузатилмаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Тўфон оқибатида юзлаб ҳаво рейслари бекор қилинган, денгиздаги қатновлар тўхтатилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Филиппин армияси тўлиқ тайёргарлик ҳолатига келтирилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Метереологларга кўра, "Ҳагубит" тўфони Филиппиннинг марказий қисмидан мамлакат ғарбидаги Миндоро оролларига ўтиб, кейинги ҳафта ўрталарида пасайиши кутилмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Your contact details
Disclaimer