Медведев Назарбоев билан учрашувга баланд пошнада боргани муҳокамада

Image caption Суратларда Медведев жаноблари платформада эканлиги аниқ кўриниб қолган.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведевнинг Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашувга баланд пошнада ташриф буюргани журналистларнинг эътиборига тушган.

Айни пайтда Медведевнинг платформалик пойафзали акс этган расми ижтимоий тармоқларда муҳокама мавзусига айланган.

Қозоғистон Президенти матбуот хизмати учрашув мобайнида олинган суратларни чоп этган. Унда Медведев жаноблари платформада эканлиги аниқ кўриниб қолган.

Қозоғистон Президенти учрашувга анъанавий туфли кийишни маъқул кўрган. Бироқ Россия Бош вазири ярим сантиметр платформалик туфлини танлаган.

Дмитрий Медведев ўзининг унча баланд бўлмаган 163 см бўйини шу тариқа узайтирмоқчи бўлгани англашилади.

Бундан ташқари, Нурсултон Назарбоев ҳам у қадар новча ҳисобланмас экан. Расмий бўлмаган манбаларга кўра, Назарбоевнинг бўйи 170 смга тенг. Айтилишича, Россия Президенти Владимир Путиннинг узунлиги хам шундай.

Сиёсатчилар орасида энг новча бўйлиги деб Гуржистон ва Украинанинг собиқ президентларини айтиш мумкин.

Михаил Саакашвили ва Виктор Януковичнинг бўйлари бир хил- 192 см экани келтирилган.

Шунингдек, умумий манзарада Белорус ва АҚШ раҳбарлари ҳам бўйчанликда ажралиб туради. Барак Обаманинг бўйи 185 см, Александр Лукашенко эса 188 см ҳисобланаркан.

Энг бўйи паст сиёсатчилар қаторига Дмитрий Медведев, Шимолий Кореянинг марҳум президенти Ким Чен Ир(162 см) ва Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Ахмадинежот(157см) киритилган.

Архив суратларига кўра, Коммунистик фирқанинг Бош котиби Сталин ҳам хорижий раҳбарлар билан учрашувга баланд пошнада боргани муҳрланган.

Норасмий маълумотларда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг бўйи канчага тенглиги кўрсатилмаган.

Image caption "Ким айта олади- бу пойафзалнинг фирмаси қандай?"

Ижтимоий тармоқларда эса Медведевнинг пойафзали хақида баҳслар давом этмоқда.

Тигран Вартаньян исмли фойдаланувчи "Ким айта олади- бу пойафзалнинг фирмаси қандай? Агар патриот бўлса, бу -Скороход фабрикаси бўлса керак", деб ёзади.

Sandro Touchmalichviга кўра, айнан керак туфлича шудир.

Natasha Kuplyakova бўлса "Бу туфлича Prada"ники деб қўшимча қилади.

"Платформа эса ҳазилакам "кичкина" эмас", дея изоҳ қолдиради яна бирови.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Бу мавзуда батафсилроқ