Дунёда ароқ ичишда ким илғор?

Декабр ойида кўпчилик одамлар байрамлар мавсумини нишонлаши боис, алкоголли ичимликлар ичиш кўпаяди. Бироқ бутун дунёда қайси мамлакат аҳолисининг ичиш меъёрлари қандай? Қуйида сиз шароб энг кўп истеъмол қиладиган белоруслар билан кўпроқ ўхшашмисиз ёки ароқ истеъмол қилинмайдиган Қувайт биланми?

Ўтказилган тадқиқотга кўра, дунё бўйича белоруслар энг шаробхўр эканлар. Шунингдек, молдованлар, руслар, қозоқлар ҳам ароқ ичиш бўйича юқори бешликка киритилган.

Солиштиринг

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

"Бошқа ичимликлар" деганда қайсилар назарда тутилади?

Бу турдагиларга Саҳрои Кабирдан жанубга томон тариқдан тайёрланадиган ичимлик илғорлик қилиб, ўта иссиқ иқлим шароитида кўп чанқатмайдиган тариқ пиваси машҳур экан.

Тариқ Хитойнинг Baijiu маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланилади. Baijiuнинг энг кўп талабгор тури Moutai бўлиб, Мао Цзэдуннинг инқилобий номи билан боғланади.

Гуручдан қилинадиган Soju Жанубий Кореяда энг кўп ичилади ва маҳаллий аҳоли орасида севимли Jinro Soju ичимлиги дунё бўйлаб ҳам савдоси чаққон ҳисобланади.

Тариқдан тайёрланадиган суюқлик маккажўхори, гуруч, узумнинг турли сортларидан тайёрланадиган ичимликлар қатори "бошқа ичимликлар" рўйхатига киритилган.

Тариқ сувсизликка ўта чидамли ўсимликдир.

Африка давлатларида тариқдан пива ишлаб чиқариш катта катта тижорат саналади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002