"Исломий Давлат" халқаро коалиция ҳарбий учоғини уриб туширган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Суриядан олинаётган хабарларга кўра, "Исломий Давлат" жангарилари Сурия шимолидаги Раққа шаҳри яқинида АҚШ етакчилигидаги халқаро коалицияга аъзо мамлакат ҳарбий учоғини уриб туширган.

Сурия Инсон ҳуқуқларини кузатиш гуруҳи хабарига кўра, Араб мамлакатларидан бирининг учоғи уриб туширилган, деб ишонилмоқда.

Сурия Инсон ҳуқуқларини кузатиш гуруҳи учувчининг тақдири номаълум эканини хабар қилган.

Бироқ Интернетда "Исломий Давлат" тарафдорлари фотосурат эълон қилганлар, бу суратда Иордания ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчиси деб кўрилган ҳарбий исломий жангариларнинг қуршовида акс этган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи RAQQA MEDIA CENTER

Суратда учувчининг исми кўрсатилган ва иорданиялик экани айтилган, бироқ суратнинг ҳақиқийлигини мустақил манбалардан текширишнинг иложи йўқ.

Иордания "Исломий Давлат"нинг Сурия шимолида ўз назоратига олган ҳудудларини сентябр ойидан буён ҳаво ҳужумларига тутиб келаётган тўрт Араб мамлакатидан биридир.

Сурия ҳукумат кучлари ҳам бу кампанияда иштирок этмоқда.

"Ал-Жазира" телеканали дастлаб уриб туширилган учоқ Сурия армиясига тегишли экани ҳақида хабар тарқатган.

Сурия ҳукумати учоқ ўзига қарашли эканини тасдиқламаган.

Охирги уч ойда АҚШ, Саудия Арабиcтони, БАА ва Баҳрайн кучлари Суриянинг Раққа тумани ва атрофида юзлаб амалиётларни амалга оширганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP ARCHIVE

Раққа "Исломий давлат" эълон қилган халифаликнинг маркази сифатида Сурия армиясининг ҳаво нишонларига тутиб келинади.

Сурия фаолларига кўра, сешанба кунги авиарейдлар оқибатида 20 киши ҳалок бўлган.

Айни пайтда Исломий давлатга қарши қўшни Ироқдаги ҳужумларга Австралия, Бельгия, Канада, Дания, Франция, Ҳолландия ва Британия қўшилган.

Исломий давлат Сурия ва Ироқда катта ҳудудларни ўз назоратига олиб келмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002