Норман Атлантик" кемасида қурбонлар сони бештага етди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Италиянинг якшанба куни аланга ичида қолган "Норман Атлантик" кемасида қурбонлар сони тўрттага кўпайган.

Бундан олдин фақат бир киши ўлгани ҳақида хабар берилган. Турк йўловчиси эса журналистларга тўрт жасадни кўрганини айтган. Аммо бу расман тасдиқланмаганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Айни пайтда Италия денгиз кучлари сўзчисининг ББСга билдиришича, Юнонистон соҳилларига яқин ерда ёнғин келиб чиққан кемада қолиб кетган йўловчиларни бугун тунга қадар қутқариб олишларига ишончи комилдир. Alessandro Lentini нинг айтишича, ҳозирга қадар кемадан 400 ортиқ киши қутқариб олинган. Айни пайтда фақат кема капитани ва бир неча қутқарувчи кемада қолган.

Кемадан ҳануз бурсиқраб тутун чиқмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Қутқариш ишларига бир қанча ёнғин ўчирувчи кемалар ва қутқарув қайиқлари, шунингдек, тикучарлар жалб қилинган. Бироқ қутқарув ишларини қаттиқ шамол оғирлаштирмоқда.

Бортида 478 йўловчи ва гуруҳ аъзолари бўлган кема Юнонистоннинг Патрас бандаргоҳидан Италиянинг Анкона шаҳрига йўналган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Protothema

Корфа оролидан ғарбга тахминан 40 денгиз милида "Норман Атлантик"да ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин кеманинг икки юздан ортиқ автомашиналар сақланадиган қисмида бошланган. Одамлар кеманинг юқори қисмига чиқиб жон сақлаганлар.

Йўловчиларнинг асосий қисми юнонлардир. Улар ҳарбий тикучарларда қутқарилмоқда.

Юнонистон ҳукумати бу мамлакат тарихидаги энг мураккаб эвакуация бўлганини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002