Россиянинг Марий Эл Республикаси Ички Ишлар вазири ўз жонига суиқасд қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Ministry of the Interior of the Russian Federation

Россия Ички Ишлар Вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Марий Эл Республикаси Ички Ишлар вазири Вячеслав Бучнев иш жойида ўзини отиб ўлдирган.

Матбуот хизматига кўра, Вячеслав Бучнев 26 декабрдан 8 январ кунига қадар йиллик таътилда бўлган, лекин вақти-вақти билан ишга келиб турган.

Вазирлик вакилининг ТАСС хабар агентлигига айтишича, 3 январ куни ҳам у иш жойига келган. Бир оздан кейин котиби ичкаридан ўқ овозини эшитган.

Ҳодиса ерида жиноий-текширув ишлари бошлаган ва воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Бучнев Марий Эл Ички Ишлар вазири вазифасини 2011 йил май ойидан бери бажариб келмоқда эди.

Ундан аввал у Киров вилояти Ички Ишлар Бошқармаси раҳбари бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Your contact details
Disclaimer