Туркияда ҳоким лифтдан фойдаланишни "тақиқлади"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Туркия матбуотининг хабар беришича, маҳаллий ҳокимлардан бири кўп қаватли жамоат биноларининг илк қаватларига кўтарилиш учун лифтлардан фойдаланишни ман қилди.

Daily Sabah вебсаҳифасининг хабар қилишича, ортиқча вазнга қарши кураш кампаниясининг бир қисми сифатида Эдрин вилояти ҳокими Али Саҳин одамларга зинапоялардан фойдаланишни кўрсатма берган.

Ушбу "тақиқ"дан касалхоналар ва қариялар уйлари мустаснодир.

Тиббий сабаб туфайли знапоядан фойдалана олмайдиган учун ҳам бу тақиқ таалуқли эмас.

"Лифтдан кўра зинапоядан фойдаланиш умрингизга умр қўшиб беради", деган ҳоким Али Саҳин.

Ҳокимга кўра, ҳозирда жамоат биноларига тегишли бу тақиқ келажакда шахсий биноларга нисбатан ҳам киритилади.

"Бу омма соғлиғини яхшилаш йўлида қўйилаётган қадам. Бундан ташқари энергияни тежашга ҳам ёрдам беради", деган Эдрин ҳокими.

Жамоат биноларида тақиқнинг не қадар бажарилаётганини назорат қилиш учун махсус назоратчилар қўйилиши режаланган.

Ўтган йили ҳудди шу ҳоким қаҳвахоналарда Туркияда анаъна бўлган қаҳва ва чойга икки бўлак қанд солиб, тақдим этишни тақиқлаганди.

BGN News вебсаҳифасининг хабар қилишича, ўшанда қаҳвахоналарга бир бўлак қанд солиш "буйруғи" берилган.

Ҳокимнинг тақиқлари Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга туртки берган.

Twitter да Мурод исмли фойдаланувчининг ёзишича, "бу тақиқни одамлар айланиб ўтишни тезда ўрганиб оладилар. Масалан, тўртинчи қаватга лифтга чиқиб, учинчига зинада тушиш мукмин", дея "тавсия" қолдирган у.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Your contact details
Disclaimer