Истанбулдаги портлашни марксчи гуруҳ ўз зиммасига олди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ҳужумда Истанбулнинг сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган мавзеъси нишонга олинган

Туркиядаги фаолияти тақиқланган марксчи гуруҳ сешанба куни Истанбулда содир этилган ҳудкуш ҳужум учун масъул эканини айтган.

Ҳужумда аёл ҳудкуш ҳужумчи ва бир полиция ходими ҳалок бўлган.

Истанбул вилоят ҳокими Васип Шоҳиннинг айтишича, инглиз тилида сўзлашган ҳужумчи аёл кармонини йўқотгани баҳонаси билан полиция идорасига кирган ва бино ичкарисида ўзини портлатиб юборган.

Инқилобчи Халқ Озодлик Жабҳасининг веб саҳифасида эълон қилинган баёнотда ҳудкуш ҳужумчининг Алиф Султан Калсен исмли аёл экани айтилади.

"Бизнинг фидойи жангчимиз Султон Аҳмаддаги полиция идорасида фидокорлик ҳаракатини амалга оширди", дейилади гуруҳнинг баёнотида.

Айни гуруҳ ўтган ҳафта полицияга қарши амалга оширилган яна бир ҳужум учун масъуллигини даъво қилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи hurriyet.com.tr
Image caption Ҳужумчи аёл киши бўлган

Ҳодисада полиция ходимига қарата граната улоқтирган ҳужумчи ҳибсга олинганди.

Инқилобчи Халқ Озодлик Жабҳаси коррупцияга қарши курашаётганини иддао қилган.

Гуруҳ давлатни Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга садоқатли "коррупционер" вазирларни ҳимоя қилишда айблаган.

ИХОЖнинг айтишича, портлаш Истанбулдаги оммавий намойишлар чоғида бошидан яраланган ва 9 ой давомида кома ҳолатида қолган 15 яшар ўсмир учун қасос амалидир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Марксчи гуруҳ Президент Эрдўғонни коррупцияда айблайди

Сешанба кунги ҳужумда Истанбулнинг сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган Султон Аҳмад жомеъси ва Авлиё София музейлари жойлашган мавзеъ нишонга олинган.

Портлашда яна бир полиция ходими яраланган.

Туркия, шунингдек, АҚШ ва Оврўпо Иттифоқи томонидан террорчи ташкилот деб эълон қилинган ИХОЖ ўсмирнинг ўлимида шахсан Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонни айблаган.

Бу мавзуда батафсилроқ