‘Charlie Hebdo'га ҳужум қилганлар ўраб олинган

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Франция полицияси Париж шимолида Charlie Hebdo журналига ҳужум иштирокчилари яширингани айтилаётган омборни қамал қилган.

Бундан олдин полиция ва гумонланувчилар ўртасидаги отишмада бир киши ҳалок бўлгани, бир неча киши жароҳатлангани айтилганди. Бироқ бу расман тасдиқланмаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Мухбирларнинг хабар беришича, гумондорлар билан гаровдаги кишини қутқариш бўйича музокаралар бошланган. Полиция ҳужумчилар яширинган омбор томига чиқиб олишган.

Даммартен шаҳри полиция билан тўла.

Франция полициясидаги манбанинг олдинроқ хабар қилишича, 7 январ куни Париж шаҳридаги Charlie Hebdo ҳажвий журнал таҳририятига ҳужум қилиб 12 инсонни ўлдирганликда гумон қилинаётган ака-ука Қуашийлар пойтахтдан 35 километр шимолдаги Даммартен-ан-Гоэл шаҳрида бир инсонни гаровга олганлар. Гаровдаги инсон босмахона ишчиси, аёл киши бўлган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Даммартен шаҳар расмийсининг Ассошиэйтед Прессга айтишича, ҳукумат гумондорлар билан телефон алоқаси ўрнатганлар ва мактаб олдида инсонларни, мактаб ўқувчиларини хавфсиз жойга кўчиришга келишилган. Улар рози бўлганлар.

Даммартендаги уч мактабнинг 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўқувчиларини тез орада эвакуация қилиниши ва автобусларда ота-оналари кутиб турган жойга етказилиши айтилган. Мактабларнинг деразалари гиламлар билан ёпилган, полиция уларни қўриқлаб турибди. Кўчаларда ҳеч ким йўқ, дўконлар беркитилган. Дастлабки 12 автобус ўқувчиларни кўчиришга тайёр қилинган.

Би-би-си мухбирига кўра, шаҳарда вазият тинч кўринади, полиция қидирилаётганлар яширинган ҳудудни назорат қилмоқда. Полиция одамларни ташқарига чиқмасликдан огоҳлантирган.

Охирги хабарларга кўра, Париж жанубида кошер маҳсулотлар дўконида ҳам отишма содир этилган. Қуролланган шахслар бир неча аёл ва болаларни гаровга олгани айтилмоқда. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, икки киши ўлдирилган.

Амалиётлар

Даммартен-ан-Гоэл шаҳрига элтадиган асосий йўлда полиция автомобиллари карвони тизилган.

Ҳужумда гумон қилинганлар охирги марта 8 январ куни Виллер-Котре шаҳарчасидаги автомобил ёнилғи қуйиш шохобчасида кўрилгани хабар қилинган.

Париждан 80 километрча шимоли-шарқда жойлашган Виллер-Котредаги шохобча раҳбари сўзларига кўра, ака-ука Қуашийларга ўхшаган қуролланган икки киши автомобилига бензин қуйишган.

Улар Renault Clio русумидаги автомобилда бўлганлар.

Бу ҳужумчилар сатирик журнал таҳририятига ҳужумдан кейин ўзлари ўтирган машинани ташлаб қочиб ўғирлаган автомобил деб кўрилмоқда.

Гумондорлар шу атрофдаги қалин ўрмонда яширинган деб тахмин қилинган дастлаб.

Бутун Франция шимолида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Хавфсизликни таъминлашга 88 минг одам жалб қилинган.

Қуролланган полиция кучлари барча йўлларни кузатмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Ҳужумчиларни қидиришга авиация ҳам жалб қилинган.

Пайшанбадан жумага ўтар кечаси ҳам тикучарлар қишлоқ ҳудудларини қидириш ишларини тўхтатмаганлар.

Уйма-уй юриб қидирувдаги шахслар қидирилган.

Хавфсизлик чоралари

Шунингдек, бугун Франция Президенти Франсуа Олланд ва ички ишлар вазири Бернар Казнев шошилинч йиғилиш ўтказганлар.

Франция Соғлиқни сақлаш вазири ҳар эҳтимолга қарши икки касалхона тўлиқ тайёр ҳолатга келтириб қўйилган.

Айни пайтда Британияда ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Charlie Hebdo журналидаги карикатураларни қайта босишга чақириқларни дунёдаги бир қанча нашрлар хавфсизлик юзасидан рад қилишган.

Бундан олдин россиялик собиқ миллиардер миллиардер Ходорковский ҳамма журналистларни пайғамбарнинг карикатураларини кўчириб босишга чақирган. Унга жавобан Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ходорковскийни вазиятни таранглатишда айблаган ва уни барча мусулмонларнинг душмани деб атаган эди.

ЮКОСнинг собиқ раҳбари эса Қодировнинг мурожаатини ўзига нисбатан таҳдид деб тушунган.

Интернет тармоқларида ҳодисага ва бу каби чақириқларга турли хил муносабатлар билдирилмоқда.

<span >Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Бу мавзуда батафсилроқ