Ғарб аёллари орасида жиҳодга кетаётганлар кўпаймоқда. Ўзбекистонда-чи?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Ёшлари 16 - 25 орасида бўлган бу аёлларнинг аксари Исломни қабул қилишган.

Ғарбий Оврўподан беш юзу элликка яқин аёл Исломий Давлатга қўшилиш учун Сурия ва Ироққа кетган, дейди Британияда жойлашган мустақил тадқиқот маркази - Стратегик Мулоқот Институти.

Стратегик Мулоқот Институти аёл жиҳодчиларни муфассал ўрганиб чиққан илк тадқиқот марказидир.

Тадқиқот муаллифларига биноан, баъзи аёллар жангарилар назорати остидаги ҳудудларда яшаш учун ҳаётларини хавф остига қўйиб, ҳамма нарсани ташлаб кетишга рози бўлганлар.

Асосий сабаблардан бири жиҳодчига турмушга чиқиш ниятидир.

Тадқиқот кўрсатишича, кўп аёллар уларнинг янги ҳаётлари аслида қандай эканлиги ҳақида тасаввур ҳам қилмаганлар, бироқ у ерга боргач, ортга қайтишга имконлари йўқдир.

Хавфсизлик Масалаларида Би-би-си мухбири Франк Гарднер жиҳодчи аёллар муаммосини ҳал этишда Британия ҳукуматига ёрдам бераётган аёл билан суҳбатлашди.

Аёл шахси ошкор этилмаслигини истади.

"Мен учрашиб, суҳбатлашганларнинг аксари ёшлар деб айтган бўлардим.

Ёшлари 16 - 25 орасида бўлган бу аёлларнинг аксари Исломни қабул қилишган.

Уларнинг кўпи дин ҳақида мутлақо ҳеч нарса билишмайди.

Улар ўз билимларини интернетдан олишган. Ютубдаги маърузаларни тинглашган.

Бор илмлари шу. Масжидга боришмайди, кутубхоналарга боришмайди. Ҳамма нарсани Ютуб ва Гуглдан олишади. Шу пайтгача аниқлаганларим шу бўлди.

Шунингдек улар твиттердан фойдаланишади.

Хулас, улар дин ҳақидаги маълуомотларнинг ҳаммасини ижтимоий тармоқлардан олишади.

- Қандай ҳолатларга дуч келдингиз?

- Жуда ёш қизларнинг ҳаёти анчайин драматик кечган. Шунинг учун улар ўзгача ҳаётни исташади. Жудаям соддалар. Ҳаётий тажрибалари ҳам жуда оз. Уларнинг миясига ҳеч қандай муаммоси бўлмаган, тинч жой ҳақидаги афсоналар сингдирилганда, бундай жойга боришни истаб қолишади. Улар кераксиз инсондан ўз ўрнига эга бўлгандей ҳис қилишади ўзларини.

- Буни бир оқим десак бўларканда?

- Худди шундай.

Экстремистик ақидага берилган бундай хотин-қизларнинг қанчаси билан суҳбатлашдингиз?

- Бир йил ичида ўндан ошиқ аёлни учратдим. Менга ўхшаган аёллар бир нечталиги ҳисобга олинса, мамлакат бўйлаб ўнлаб аёлга ёрдам кўрсатилди десак бўлади.

"Жиҳодий келинлар"

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbc

Бундан олдин, Британиядан 50 ила 60 нафар орасида ёш аёлнинг Туркия орқали Сурияга ўтиб Исломий Давлатга қўшилгани хабарлари чиққан.

Сурияда шунингдек, Қўшма Штатлар, Австрия, Франция, Нидерландия, Канада, Норвегия ва Швециядан келган бошқа аёлларга ҳам бор.

Дастлаб Ғарб давлатларидан бўлган кўп сонли аёллар Сурияга ИД сафларида жанг қилаётган эрлари ёнига йўл олдилар.

Мисол учун, Лондон жанубида яшаган Хадича Даре ИДнинг швециялик жангчиси Абу Бакрга турмушга чиқишга рози бўлиши ортидан Сурияга сафар қилган.

Унгача Хадича Twitter орқали ғарблик маҳбусни қатл қилган илк мужоҳид аёл бўлиш истагини билдирганди.

Кўп ҳолларда оила қуриш истаги муҳим рол ўйнайди.

Аммо баъзида интернет тармоқлари воситасида Сурияга саёҳат режаси тузилади.

Аёллар веб сайтлар орқали Сурияга борган пайтлари уларни кутиб оладиган ва бошқалар билан таништирадиган шахсларни осонлик билан топиб олишади.

Сўнгги пайтларда ғарб матбуоти Сурияга бориб, ИД жангчиларга турмушга чиққан аёлларга нисбатан "жиҳодий келинлар" атамасини қўллай бошлади.

Қизлари Сурияга кетган Франциядаги оилаларга суриялик эркаклар қўнғироқ қилиб, фарзандлари қўлларини сўрашган.

ИД жангчиларининг ижтимоий тармоқдаги ҳисобларига эса турмуш қуриш таклифи битилган саноқсиз номалар кела бошлаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Массачутес Университетининг Терроризм ва Хавфсизлик Тадқиқотлари Марказидан Миа Блумнинг ёзишича, аёлларга "тоза" Исломий Давлат аҳолисини оширишда "бола заводи"сифатида қарашади.

Аёлларни Сурияга йўл олишга ундаган бошқа бир жиҳат ҳам бор.

Аёллар жиҳод ва янги Исломий Давлат қурилишида иштирок этиш орзусида ИДга қўшилмоқдалар.

Мужоҳид аёллар ижтимоий тармоқларда бир ҳолатни алоҳида таъкидлашади: Ғарб давлатлари муслималарга ўз фуқароси сифатида қарамайди.

Мисол тариқасида Сурияда яшаётган ҳолланд аёли Хадича битикларини келтириш мумкин: "Мен доимо шариат ҳукмрон бўлган тузумда яшашни орзу қилардим. Оврўпода, бу ҳеч қачон бўлмайди."

Бироқ, парадокс шундаки, аёлларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари Қуръон оятлари билан безатилган эса-да, уларнинг кўпчилиги Суриядаги можаро ҳақида ёки шариат қонунлари ҳақида чуқур маълумотга эга эмаслар.

Охирги пайтларда Марказий Осиё мамлакатларидан Сурия ва Ироққа жиҳодга кетаётган фуқаролар кўпайгани бот-бот айтилмоқда.

Куни кеча Қирғизистон расмийлари ҳам охирги вақтларда мамлакатдан 200 га яқин киши Исломий Давлат сафларига қўшилиб, улардан 30 нафари аёл эканлигини маълум қилгандилар.

Интернетда эса Исломий Давлат сафида ўзларини ўзбекистионлик, дея тақдим этган қатор шахслар акс этган видеолавҳалар ҳам ўрин топган.

ЎЗбекистон ичкарисида радикаллашув ва жиҳодий ғояларга қизиқиш не қадар, улар орасида аёллар ҳам борми?

Шарҳловчи Мўътабар Аҳмедованинг Би-би-си биланг суҳбатда айтишича, Ўзбекистонда радикаллашув жараёнлари, айниқса аёллар орасида деярли кузатилмайди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ