Шаккоклик қонуни дунёда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Шаккоклик қонунлари танқидга учрамоқда

Бир қатор инсонпарвар ташкилотлар дунёнинг турли мамлакатларида шаккокликка қарши қонунларни йўқ қилиш талаби билан чиқишган.

Бу ҳодиса Францияда Шарли Эбдо журналига ҳужумдан кейин юз бермоқда.

Бироқ дунёнинг кўплаб мамлакатларида шаккокликка қарши қонунлар мақжуд ва бу мамлакатларда кўпчилик ушбу қонунларнинг тарафдоридир.

Бироқ ушбу қонунлар кетидан, деб ҳисоблашади бу қонунларга қарши турганлар, кўплаб деярли бегуноҳ инсонлар ўта оғир жазоларга ҳукм этилмоқда.

Жумладан, Саудия Арабистонида блоггер Раиф Бадави исломий шахсларни танқид қилгани учун 1 минг дарра жазога ҳукм этилди.

Покистонда беш бола онаси Осиё Биби 2010 йилдан бери ўз ўлимини кутишга мажбур. Унга қўйилган айб бир пиёла сув устидан чиққан жанжалда исломни таҳқирлашдир.

Лекин шаккоклик ҳақидаги қонунлар нафақат мусулмон мамлакатларида, балки бошқа динга мансуб юртларда ҳам мавжуд.

Жумладан, Оврўпода Малтанинг ўзида "ижтимоий шаккоклик" айби билан 2012 йили 99 жиноий иш очилган.

Россияда Pussy Riot рок-гуруҳининг иши катта шов-шувга сабаб бўлди.

Пью Тадқиқот Маркази шаккоклик борасида қонун-қоидалар қабул қилинган мамлакатлар харитасини тузиб чиқди.

Бу рўйхатда 47 мамлакат бор.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
1. Ирландия 13. Малта 25. Саудия 37. Антигуа
2. Дания 14. Йордан 26. Яман 38. Санта Люсия
3. Германия 15. Ливан/Лубнон 27. Амирликлар 39. Барбадос
4. Польша 16. Сурия 28. Оман 40. Гренада
5. Италия 17. Ироқ 29. Қатар 41. Тринидад
6. Юнонистон 18. Эрон 30. Баҳрайн 42. Перу
7. Туркия 19. Афғонистон 31. Ҳиндистон 43. Гайяна
8. Қувайт 20. Покистон 32. Сомалия 44. Суринам
9. Ғарбий Саҳара 21. Мавритания 33. Малдив 45. Малайзия
10. Марокаш 22. Нигерия 34. Баҳама 46. Сингапур
11. Жазоир 23. Миср 35. Белиз 47. Индонезия
12. Тунис 24. Судан 36. Сэн Висент