'Кекса бемор собиқ имомни озод қилинг!'

Фото муаллифлик ҳуқуқи RFA.ORG
Image caption Аблимит Қори ўнгдан биринчи.

Шинжон Уйғуристонидаги Келпин бўлгаси яшовчилари қамоқда сақланаётган 85 ёшли таниқли имом Аблимит Қори Ҳожим саломатлиги ёмонлашаётганидан хавотир билдирганлар, кекса уламони озод қилишни Хитой расмийларидан сўраганлар.

Шинжон Уйғуристонининг Ақсу вилоятидаги Келпин бўлгаси Юқориси қишлоғида яшаган Аблимит Қори Ҳожим билан қамоқхонада кўришиш рухсат берилган инсонлар сўзларига кўра, кекса Қори соғлиги кун сайин ёмонлашиб бораяпти.

Охирги пайтларда Қори ўзини кўришга келган фарзандлари ва набираларини ҳам танимай қолган пайтлари бўлган.

Мамлакат ичкариси ва хорижда бўлган Уйғурларнинг сўзларига кўра, Аблимит Қорининг эл орасидаги обрўси жуда баланд бўлган.

Бундан олти йил олдин "ноқонуний диний таълим бериш" бандида айбдор деб топиб, маҳкама Аблимит Қори билан унинг ўғлини қамоқ жазосига ҳукм этган.

Қорига 17 йиллик қамоқ белгиланган.

Уйғур фаолларига кўра, 1980 йилларда Хитойда диний эркинлик берилган ва кўплаб исломий билими бўлган кишилар хусусий таълим бериш муассасаларини очганлар.

Хитой ҳукумати Аблимит Қори каби "ҳужра" очган уламолар амалларини олқишлаган.

Бироқ 1990 йиллардан Хитойда сиёсат ўзгарган ва хусусий диний таълим бериш тақиқланган.

Уйғур фаоллари айтишларича, расмийлар Аблимит Қорининг одамлар орасида катта таъсирга эга эканидан чўчиганлар ва шунинг учун уни қамаганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз: 44 7858 860002

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ