АҚШда уч мусулмон талаба отиб ўлдирилган

Шимолий Королина штати полицияси уч талаба ўлими орқасидан қотилликда гумон билан 46 ёшли Крейг Стефан Ҳиксни қўлга олган.

Полиция қотилликка нима сабаб бўлганини ўрганмоқда. Маълумотларга кўра, Стефан Ҳикс ўзини худосиз санаган.

Деа Баракат ва унинг хотини Юсор Муҳаммад Абу Салҳа ва синглиси Разан Муҳаммад Абу Салҳанинг жасади улар яшаб турган уйда топилган.

Талабалар бошидан отиб ўлдирилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи TWITTER

Ҳозирча шуниси аниқки, ҳалок этилган талабалар мусулмон бўлганлар.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда қурбонлар эътиқодлари сабаб нишонга олинганлари ҳақида турли фикрлар билдирилмоқда. Минлаб фойдаланувчилар Америка оммавий ахборот воситаларининг қотилликни ёритишга муносабатини, эътиборсизлигини кескин танқид қилганлар.

#ChapelHillShooting ҳаштаги АҚШ, Британия, Миср, Саудия Арабистони ва қатор Яқин Шарқ мамлакатлари фойдаланувчилари томонидан 300,000 мартадан кўп ишлатилган.

'Chapel Hill Massacre' араб тилида 13 минг мартадан ортиқ твит қилинган.

23, 21 ва 19 ёшларда бўлган уч талаба Каролина университети яқинидаги Чапел Хил туманида бир уйни ижарага олиб, истиқомат қилиб келишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002