АҚШ: Фаластин ҳукумати ҳужумлар учун товон тўлаши керак

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Нью Йорк маҳкамаси Фаластин Озодлик ҳаракати ва Фаластин Мухторияти маъмуриятини Исроилда бундан 10 йил олдинги террор ҳужумлар учун товон тўлашлари кераклиги ҳақида қарор чиқарган.

Гап 2002 ва 2004 йиллар орасида Қуддус туманида содир этилган ҳужумлар ҳақида бормоқда. Портлашларда 33 киши ҳалок бўлган, юзлаби ярадор бўлган.

Америкадаги ҳакамлар ҳайъати Фаластин томонига жабрланганлар учун 218,5 миллион миқдорда товон пули тўлаш мажбуриятини юклаган.

Фаластин бундай ҳукмдан чуқур ҳайратда экани ва унга қарши аппеляцияга топширишини билдирган.

Портлашларда жабрланганларнинг баъзилари Америка фуқаролари бўлиб, иш АҚШда кўриб чиқилган.

Ҳайъат аъзолари бир кунда йиғилганлар ва Фаластин ташкилотларидан товон пули талаб қилаётган ўнлаб америкалик оилалар фойдасига ҳукм чиқаришга қарор берганлар.

Исроил ҳукумати бу жараёнда умуман иштирок этмаганини иддао қилган.

Фаластин Озодлик Ҳаракати ва Фаластин маҳмурияти биргаликдаги баёнотида ўзларига нисбатан айбловлар асоссиз эканини билдирганлар. Улар маҳкама қароридан ғазабга келганларини таъкидлаганлар.

Даъвогарларга кўра, тегишли ҳужжатлар Фаластин ҳукумати Исроил ҳужумини қувватлаганини кўрсатади.

"Ҳужумларни ташкил қилишда иштирок этганлар ҳануз Фаластин Озодлик Ҳаракатидан маош оладилар ва Исроил қамоқхонасида туриб хизмат вазифалари оширилган", деб айтган Исроил ҳуқуқ маркази ҳимоячиси Шурат Ха Дин.

Фаластин томони ҳимоячиси Марк Рочон Фаластин Озодлик ҳаракати ва Фаластин маъмурияти портлашлар содир этилишини олдиндан билмаганларини таъкидлайди.

Унинг сўзларига кўра, Фаластин томони мустақил ҳаракатланган ҳудкуш ҳужумчилар ҳаракати учун масъулиятни зиммасига олмайди.

Ҳужум қурбонлари оилалари маҳкамадан 350 миллион доллар товон пули ундириб беришни сўраганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ