Курдлар етакчиси Абдулла Ўжалан Туркияни тинчликка чақирган

Image caption Абдулла Ўжалан қуролли можаролар ортидан 1999 йил ватанга хиёнатда айбланиб умрбод қамалган.

Туркия қамоқхонасидаги Курд исёнчилар раҳбари Абдулла Ўжалан томонларни 30 йиллик қуролли можарога чек қўйишга чақирган.

Телевидение орқали ўқилган мурожаатда Абдулла Ўжалан демократик қарорга эришиш учун тарихий ечим излаётганини айтган.

У баҳорда муддатидан ташқари қурултой ўтказишга чақирган ва унда қуролли қаршиликка барҳам бериш мурожаат этмоқчилигини билдирган

Жануби-шарқий Туркияда Курд ерлари учун жангларда аксарияти курдлардан иборат 40 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган.

Жаноб Ўжалан Курдистон Ишчилар Партияси раҳбари, бироқ 1999 йилда ватанга хиёнатда айбланиб умрбод қамалган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Бундан олдин, 2013 йилда ҳам Ўжаланнинг мурожаати Сурайё Ондер томонидан Диёрбакирда ўқиб берилган.

Ўжалан мурожаатини Курд сиёсатчиси Сирри Ондер Туркия телевидениеси орқали ўқиб берган.

"Биз 30 йиллик можарога нуқта қўйиш учун ҳаракатдамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз- демократик қарорга эришишдир", дейилади Ўжалан мурожаатида.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Жаноб Ўжаланнинг минглаб тарафдорлари бор.

Мен қуролли можарога чек қўйиш бўйича стратегик ва тарихий қарорга эришиш учун баҳор ойларида Курдистон Ишчилар Партиясининг навбатдан ташқари қурултойини йиғишга чақираман".

"Бу қуролли курашни демократик сиёсатга алмаштириш умидидаги тарихий декларациядир".

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Абдулла Ўжалан томонларни 30 йиллик қуролли можарога чек қўйишга чақирган.

Абдулла Ўжалон Курд Ишчилар партияси қўмондон ва аскарлари орасида ўз мавқеини сақлаган ва таҳлилчилар фикрича, унинг қамоқдан туриб қилган мурожаатларига кўпинча қулоқ солинади.

Томонлар ўртасида ишончсизлик давом этсада, 2013 йил жаноб Ўжалон ўт очишни тўхтатиш ҳақида эълон қилган эди.

Туркиянинг Курдистон Ишчилар Партияси ПКК билан келишмовчилиги узоқ йиллик тарихга эга, қуролли тўқнашувлар айниқса ўтган йили авжига чиққан.

2012 йил декабр ойида Туркия ҳукумати ПККнинг 1999 йили қамоққа ташланган раҳбари Абдулла Ўжалан билан музокаралар бошлашини маълум қилган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ