Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Немцовнинг ўлими: Путиннинг сиёсати юмшайдими?

Москвалик инсон ҳақлари фаоли Баҳром Ҳамроев Борис Немцов билан видолашиш учун Сахаров марказига борган халойиқ орасида бўлган.

Унинг Би-би-сига айтишича, Немцовнинг ўлими мухолифатни жипслаштириши ва Путин сиёсатидан норозилар сонини кўпайтириши мумкин.

Айни пайтда у Путиннинг мухолифатга нисбатан ва Украина борасидаги сиёсати юмшашига ишонмайди.