Саудиянинг «Ассанжи» Twitter га қайтди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Twitter
Image caption Саудиядаги энг қудратли шахс ... Twitter да

Бу саудиялик Twitter да мамлакатдан энг қудратли шахсдир.

Айримлар уни “саудиялик Ассанж” деб танийди.

Аммо ҳеч ким бу шахснинг кимлигини билмайди.

Шунда ҳам унинг Twitter даги “издошлари” ва ёки фолловерлари биргина Саудия Арабистонида 1.7 миллион нафардир.

У Саудия подшоҳи оиласидаги можаролар ҳақида билганларини дунёга ошкор қилади.

Twitter да @Mujtahidd номи билан танилган шахс Подшоҳлик оиласида йирик коррупцияга доир ҳужжатларни саҳифасида нашр этди.

Twitter эса ўз навбатида унинг саҳифасини муваққат ёпиб қўйди, қарийб 2 миллион издошларидан айрилиб қолай деди...

Twitter бу муваққат ёпилиш сабабларини шарҳлагани йўқ.

Аммо ҳозир у яна қайтди...

@Mujtahidd ўз саҳифасида Подшоҳ оиласи аъзолари орасида, улар қаторида Подшоҳнинг ўзи ва Валиаҳд шаҳзоданинг коррупцияга алоқадорлигига доир ҳужжатларни тарқатади.

Саудия Арабистонида Подшоҳ оиласи ва ё Диний мулозимларни танқид қилганларга тоқат қилинмайди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, ҳозирга қадар “ ҳукмдорга буйсунмаслик”ка доир қонун билан бир неча фаол қамоққа ташланган.

2014 йилда диний полиция 10000 дан ортиқ Twitter ҳисобларни ёпиб ташлади.

Бунга диний ва этник зиддиятлар келиб чиқиши эҳтимолини сабаб қилиб кўрсатди.

2011 йилда, Араб Баҳоридан кейин рўйхатга олинган @Mujtahidd ҳисоби эгаси ҳозирга қадар “омон” қолмоқда.

Эҳтимол, Саудиялик ҳукмдорлар унга “рухсат” бериб қўйишгандир? Twitter Би-би-сига “хавфсизлик ва дахлсизлик сабабли” алоҳида шахсларнинг кимлигига доир маълумотларни очиқламайди, деб айтди.

Би-би-си Саудия подшоҳлигидан ҳам айни масалада изоҳ сўради.

Ҳозирга қадар жавоб олингани йўқ.

Хўп, бу саудиялик ким?

Би-би-си у билан саҳифаси орқали боғланиб бир қатор саволларни сўради.

У ҳамон ўз исми ва қаерда жойлашганига доир маълумотларни очиқламаслиги ҳақида айтмоқда.

Би-би-си: Сиз Twitter да очиқлаётган масалалар юзасидан маълумотларни қаердан оласиз?

@Mujtahidd: Бошланишида...мен ўз манбаларимга таянардим. Ҳозирда эса мени танийдиганлар ва менга ишонадиганлар кўпайди ва улар мамлакат келажагидан хавотирдалар. Шу инсонлар менга ўз ҳужжатларини жўнатишади. Мен Подшоҳ оиласи, Подшоҳлик маҳкамаси, барча вилоятлар, армия, хавфсизлик ва жосуслик хизматларида, ҳатто диний идорада ҳам ўз манбаларимга эгаман.

Би-би-си: Сизнинг фолловерларингиз, издошларингиз нима учун бу ёзганларингизга ишониши керак? Сиз ўз даъволарингизга далил келтира оласизми?

@Mujtahidd: Мен ҳеч кимга ўзимга ишонишлари учун ялинишим керак эмас. Мен айтган нарсалар бўлади ва ё бўлган нарсалар, айрим ҳолатларда мен ҳужжатлар билан исботлайман. Шунинг учун менга ишонишади.

Би-би-си: Мақсад нима?

@Mujtahidd: Мақсадим коррупцияни фош этиш...адолатсизлик ва мунофиқликка қарши курашишдир. Кейин мен берган ҳужжатлар асосида фаоллар одамларни ислоҳотлар талаб қилишга чақиради.

Би-би-си: Сизнинг твитларингизда Подшоҳ оиласидан айримлари нишонга олинади, бошқалари эса... бу нимадан дарак беради? Сиз уларнинг баъзиларига яқинроқмисиз?

@Mujtahidd: Йўқ, бу нотўғри, мен Подшоҳ оиласининг маълум бир қисмига қаратмаган ўз фаолиятимни, барча томонни танқид қилганман...

Би-би-си: Сизнинг фолловерларингиздан айримларига кўра, ўз сиёсий қарашларингизда Мусулмон Биродарларига ҳайриҳоҳ экансиз...

@Mujtahidd: Менинг Twitter даги издошларим мақсадим Саудия мулозимлари, айниқса Подшоҳ оиласидаги коррупцияга қарши кураш эканини яхши билишади.Сиз менинг мусулмон эканимга, ақидаларим исломий эканига гувоҳ бўласиз, мен айтаётган нарсаларнинг ҳеч бири Мусулмон Биродарларига алоқадор эмас.

Би-би-си: Сиз диний уламоларни ҳам танқид қиласизми?

@Mujtahidd: Албатта, чунки улар фуқароларни алдаётган мунофиқларнинг бир қисмидир...

Би-би-си: Сиз кимлигингиз ошкор бўлиб қолишидан қўрқасизми?

@Mujtahidd: Йўқ, қўрқмайман. Мен ўзимни ҳимоя қилиш учун тадоригимни кўриб қўйганим учун эмас, балки ҳукумат менинг кимлигимни билади деб ўйлаганим учун...Аммо номимни ошкор қилишни исташмайди. Чунки бу уларга муаммо туғдиради.

Би-би-си: Сизни айримлар Подшоҳ оиласидан дейди, шунинг учун қўрқмайсизми?

@Mujtahidd: Изоҳ бермайман бунга...

Би-би-си: Сиз ўз ахборотларингиз билан Саудия Арабистонида беқарорлик келиб чиқади ва қўшни давлатларда бўлгани каби вазият таранглашади деб хавотирланмайсизми?

@Mujtahidd: Бу каби саволларни мен одатда Подшоҳ оиласини дастаклайдиган аҳмоқлардан эшитаман...

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ